Саламат Авезов

| |

Очиқ чеҳра

Сана: 21.05.2015 - 23:11  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш  |  Ўқилди: 3383Шарҳ 0

Халқимизда шундай эзгу тилак бор: "Танингиз сиҳат, умрингиз узоқ бўлсин!". Бу шунчаки манзират юзасидан айтишадиган гап эмас, балки қон-қонимизга сингиб кетган одат, фазилатдир. Одамларнинг самимий тарзда бир-бирига шундай лутф қилиши бағрикенглик ифодаси, кўнгил софлиги ва соғлом тафаккур белгиси, десак, янглишмаган бўламиз. Очиқ нақадар ёқимли сўз ибораларнинг бири, қалбимизга хушнуд уфикларнинг сочиб, дилларни нуроқшом қилиб, кўнгил қулфларни калитсиз очиб, ғамни эса очиқ чеҳра, меҳр-муҳаббат туйғуси кучли бўлган инсонларнинг юраги энг асосийси кечиримли инсонлар ижобий кайфиятга мойил бўладилар.

Бундай одамларда табиийки келажакка ишонч ва умид бахтли ҳаётга интилиш ҳисси ҳам барқарордир. Инсонлар орасида ногиронлар жамиятимизнинг ажлармас бўғими ҳисобланади, соғлом инсонларга нисбатан қалб туйғуси, очиқ нурли чеҳрали соҳиб ва соҳибалари ҳаётдаги турли тўсиқ, муаммоларни қийинчиликсиз енгиб ўтишга қодир бўлишади. Улар тўрт мучаси соғлардан кўра кўпроқ шукур қилишни биладилар, чунки ҳаёт моҳиятини теран англай оладилар ва кўра билишадилар. Яна ҳам қизиғи, яшашнинг қадр-қимматларига улар кўпроқ етадилар...

Биз одамлар ҳаётимиз давомида, асосан нимадан қийналамиз, дардимизга кўмилиб азият чекамиз, энг бебаҳо бойлик — соғлиқни бой берамиз?. Шу пайтдагина соғлом инсонлар мен кабиларини кўз олдиларига келтириша олармикан. Ҳаёт бор экан икир-чикирлари, ён-атрофдагилар билан ўзаро муносабатлар, қалбимизга ин куриб олган салбий ҳиссиётлар туфайли эмасми?

Салбий нигоҳлар ва ҳиссиётлар бу инсонларнинг бир-бириларига бўлган беэътиборлик, беписандлик, бемеҳрлик, оқибатсизликнинг асл нусхаси, ўзгаларга эрк бериб бошқаларга бино қўядиган киши. Одамлар салбий ҳисларни ўзига жо қилиб олганки, ҳаётимиз турмуш қийинчиликлари шуни тақазо қилаяпди деб ўзига эрк беришидан ҳам тоймайдиганлар атрофимизда изғиб юрибдилар.

Аммо... одамлар самимий, кўнгли очиқ диллар лағзаларга буркаб хушнуд қилагидан, дардлиларнинг вужудини кўнглим сезаяпти, бизларни ҳам соғлом одамларга кўшиб сиз соппа-соғсиз деган очиқ чеҳраси қалбларни жумбишларга солади. Бу «очиқ чеҳралик инсонлар самимийлигининг бир омилли» дегани! Демак, биз умрбод бир-биримиз учун мурувватга буюрилганмиз. Очиқ чеҳралик бизнинг фарз амалимиздир. Очиқ чеҳра ва табассум инсонларга хос бўлган кўркам фазилатларнинг бири.

Унутмасман шифокорим Саламат Бегалиевни:
Ширин сўзли, очиқ юзли, дардларимга даводир,
Чеҳрангдаги табассум, менга берган шифодир
Кулган кўзларингиз меҳригиёҳ каби даводир.

Мен мазкур сатрларни бежизга ушбу тўртлик билан бошламадим. Чунки, бир оғиз ширин сўз тушкунликка тушган ҳар қандай инсоннинг руҳиятини кўтариб, унга хуш кайфият дардига шифо бахш этади. Шунинг учун ҳам ширин сўз қудрати ҳаёт билан умри боқийдир, деб бежизга айтилмаган.

Дарҳақиқат, тўртликнинг илк сатридаги ширин сўзнинг давоси деган ибора тиббиёт ходимларининг касбига муносабати, ахлоқ-одоби, шунингдек, шифокор ва беморлар ўртасидаги турли муносабатларнинг асл моҳияти бўлиб, бу тиббиётимиз тилида деонтология деб юритилади.

Юқоридаги фикрларимни англаган бўлсангиз, ушбу мулоҳазам менга ҳаёт билан курашишга ундаган, ҳаёт фақат дарддан эмаслиги онгимга сингдирган камтарона очиқ чеҳрали инсон менинг ҳаваскорларимдан бири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг (РШТЁИМ) Нукус филиали бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, нейрохирург Саламат Мақсетбаевич БЕГАЛИЕВ.

Бу очиқ чеҳрали самимийлиги мени таажжубга солди, болалигимдан ногирон бўлган боис жуда кўплаб шифокорларнинг ҳузурларга дардли қалбимга нажот излаб боргандим. Назаримда, ҳар бир яхши шифокорларнинг заҳматли меҳнатларидан эл дардига ҳузур топа олиши бундан ортиқ бўлмаса керак? Нега бир хаста одам шифокорни биров мақтаса, дардига шифо дамларини излаб топгандек севинишган. У инсон ҳар бир одамларни ким бўлишидан қаътий назар алоҳида, кўтаринки кайфият билан қабул қилмоғи, яхши мулоқотда бўлмоғи ва ниҳоят очиқ чеҳралигини сўзларидан илғоб олдим.

Ҳамма беморлар ҳам меҳрга, эътиборга муҳтож бўлади. Шифокорларнинг очиқ чеҳраси укол-доридан кўра, қобулига келган беморларнинг "Аллоҳим шифосин берсин, тузалиб кетинг", деган юрагидан чиққан ҳар бир гапларидан куч олади. "Яхши эканман-ку, нега ўзимни беҳол сезадилар". Тўғриси, одамларнинг гапи, далдаси билан қалбига катта бир умид боғловчи ипидур.

Мен у кишига жудаям ҳавас нигоҳим билан қиё боқаман халқ саломатлигида юрган бағрикенг фидойи, дардли инсонларнинг дардини менинг ҳам дардим, бутун умрини халқ саломатлиги йўлида бахшида этиб келаётган инсонларнинг бири.

Ўзининг камтар, самимий, очиқ чеҳра, меҳрибон, меҳнатсевар ва жонкуярлиги билан инсонлар қалбининг тубидан жой олиб ўлгирган шифокорим Саламат Бегалиевнинг ҳаёти, камторана меҳнат фаолияти тўғрисида қанчалар гапирсамда озлик қилаверади.

У кишининг одамийлик ва инсонпарварлик фазилати доим ҳурмат-эътиборда, эл оғзидан тушмайди. Тиббиётнинг сиру-синоатларини юқори чуққиларига олиб чиқишингиз учун улкан зафарлар, муваффақиятлар эл-юрт саломатлиги йўлида сидқидилдан, фидокорона хизмат қилишингиз ва самимий исмига мос буюк мутафакир инсонларнинг сафларидан жой олишини ўзига ва элига содиқ шифокор бўлишига шаҳ шубҳам йўқ.

Халқ саломатлиги учун мардлик ва шижоат кўрсатиш, юртидаги жамийки одамларнинг соғлиқларини тиклаш – энг олижаноб инсонлар жасоратидир.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top