Саламат Авезов

| |

Ўзим ҳақимда

Мен болалигимдан II-гуруҳ ногирони Авезов Саламат Юлдашевич 1983-йили Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топдим. Менинг ташхисим (ДЦП – Детский церебральный паралич, БЦФ – Болалар церебрал фалажи) миллатим ўзбек.

1992-2002 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Таълимига қарашли Нукус шаҳридаги №32 сонли ўрта мактабида 10 йил таълим олдим.

1997 йили Қорақалпоғистон Республика ногиронлар жамиятининг ўқув ишлаб-чиқариш корхонаси. Компьютер саводхонлигига ўргатиш курсида ўқиб «Оператор ЭВМ» шаҳодатномасин олдим.

2002 йили ўрта мактабни экстернет йўли билан мувaфаққиятли тугатиб 11 синфнинг шаҳодатномасин олдим.

2000-2002 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Таълимига қарашли Таълимни ривожлантириш ва ингилиз тилини ўрганиш маркази «Прогресс»нинг шаҳодатномасин олдим.

2002-2004 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Таълимига қарашли Таълимни ривожлантириш маркази «Прогресс» Бизнес мактабига ўқишга кириб «Иш юритувчи инглиз тили ва бизнес асослари» мутахассислик дипломини олдим.

2004 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва IATP/IREX ташкилоти ҳамкорлигида «Ўзбекистон мактабларида интернет» дастурининг №57 сонли Интернет Ўқув Марказининг Кўнгилигиси бўлиб ишладим мен бу марказига бориб кўп нарсаларни ҳар хил дастурларни ўргандим Интернет Ўқув Марказининг Администратори Наталья Бондаренко ва Александр Мирошниченко бу инсонлар менга ўз меҳрларини бериб сайт яратишни ўргатди мен қўлимни кўксимга қўйиб минатдорчилигимни изҳор этаман.

2005 йилдан буён Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзоси, Қорақалпоғистон Республика ногиронлар жамиятининг кўнгилигиси бўлиб ишладим.

2006 йили «Келажак овози» Республика ёшлар танловида иштирок этиш учун анкета топширдим ҳаётимда биринчи марта бундай катта танловда иштирок этишим эди. Mен «Ахборот коммуникация ва технологиялари» номинацияси веб-дезайн тоифаси бўйича қатнашиб янги веб-сайт яратдим бу сайт Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг шахсий веб-сайтини яратдим Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичида III-ўринни олиб Республика босқичига иштирок этиш учун йўланма олдим.

Минг афсуслар бўлсинки ҳаёжонли дақиқалар ҳам етиб келди ғолиб бўлган тенгдошларим орасида менга жой йўқлигини ҳис қилдим ҳа, бу танлов кимларгадур ғолиб бўлиш насиб этади, кимларгадур насиб етмайди. Мен ҳеч ҳам кўнглимни чўкдирмадим худо xоҳласа келаси йили ғолиб бўламан деб ўзимга сўз бердим.

«Келажак овози - 2007» танловида қатнашиб Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичида II-ўрини олиб, Республика босқичига йўлланма олдим мана шу йил мен қаттиғ тайёргарлик курдим тиш тирноғим билан курашаман деб аҳд қилдим. Мана шу йили «Келажак овози» танловининг ғолибликни қўлга киритганлар имтиёзли таризда олий ўқув юртига қобул қилади деган қарорни эшитиб жуда ҳурсанд бўлдим.

Менинг бу дунёда бирдан-бир орзуйим мен ҳам олий ўқув юртига кириб ўзимнинг мутахассислигим бўйича таълим олсам бу ҳаётда ўзимнинг ўрнимни топсам мустақил она ватанимга ўзимнинг оз мунча бўлсаям ҳиссамни қўшсам бахтли ҳис қилар эдим.

Менинг билан тенгдош ёшларни кўрсам жуда ҳавасим келади ўзи танлаган касбни эгаллаб мустақил она диёрига ўз ҳиссаларини кўшаяти. Зеро давлатнинг пойдевори мустаҳкам юртнинг кележаги буюк бўлур.

«Келажак овози - 2007» Республика танловининг «Ахборот ва коммуникация технологиялари» номинацияси веб-дезайн тоифаси бўйича Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергеновнинг шахсий веб-сайтини яратдиб «Келажак овози - 2007» Республика босқичининг ғолиби бўлдим.

2007 йилдан бошлаб «Келажак овози» Ёшлар Ташаббуслари Маркази IT Club Ахборот Технологиялари йўналишининг фаол аъзоси.

2008 йилдан бошлаб Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети 1 «б» «Информатика ва ахборот технологиялари» ўзбек гуруғи талабаси.

2012 йил 22 июнь Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети 4 курсни муваффақиятли Диплом ҳимоясини қилдим.

30 июнь 2014 йил «Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси» қошидаги ёш ижодкорлар тўгараги аъзоси.

2013-2018 йиллар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиалининг «Ўқув-ёрдамчи бўлими» лаборанти.

18 январь 2018 йил O’zLiDeP – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Кенгаши O’zLiDeP – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Кенгаши аъзоси.

27 январь 2018 йил Xabar – Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги нашри Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали Қорақалпоғистон Республикасидаги жамоатчи мухбири.

Сентярь 2018 йил «Ўзбекистон ёшлар иттифоқоти» Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Ёш репартёлар» клуби аъзоси.

2018-йил, 2-октябрь ойидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиалининг «Ўқув-ёрдамчи бўлими» кабинет мудири.

Мана ҳаммаси, ўқиганингиз учун катта раҳмат. Тез-тез менинг сайтимга ташриф буюринг.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top