Саламат Авезов

| |

Ёшга доир нафақа

Сана: 16.03.2020  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Рукн: Ёшга доир нафақа

— Ёшга доир нафақа:

— иш стажига эга бўлмаган;

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.

Иш стажига эга бўлмаган шахсга (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналардан ташқари) ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон Қарорига асосан 2020 йил 1 февралдан нафақа 286 390 сўм миқдорида тўланади.

Ёшга доир нафақа:

— эркакларга – 60 ёшга етганларида;

— аёлларга – 55 ёшга етганларида;

— болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга – 55 ёшга етганларида тайинланади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак:

а) ариза берувчининг ёшини тасдиқлайдиган ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси);

б) иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа тайинлашда – ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан берилган маълумотнома, унда ариза берувчининг барча оила аъзоларининг, шу жумладан алоҳида яшайдиган вояга етган меҳнатга лаёқатли аъзолари (ёки уларнинг йўқлиги), уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, ариза берувчи оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;

в) ёшга доир нафақа тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахслар учун ёшга доир нафақа тайинлашда, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажига эга бўлганда – меҳнат дафтарчаси;

г) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа тайинлашда – болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ёки вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида ТМК томонидан берилган тиббий хулоса ёки ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.

Иш стажига эга бўлмаган шахсга (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналардан ташқари) ёшга доир нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризада меҳнатга лаёқатли фарзандларининг, қариндошларининг ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлаши шарт бўлган бошқа шахсларнинг борлиги ва ариза берувчининг жами даромади тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши зарур.

Ҳақ тўланадиган иш бажараётган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) шахсларга ёшга доир нафақа тайинланмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридагиБюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси

«Advokat» ойномаси таҳририяти

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top