Сана: 16.03.2020 | Муаллиф: Саламат Авезов | Рукн: Болаликдан ногиронларга нафақалар
Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болалар эгадирлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сон Фармонига асосан 2012 йил 1 декабрдан нафақа 155670 сўм миқдорида тўланади.
Нафақани тайинлаш ва тўлаш аризачининг яшаш манзили бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади):
— 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан;
— муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан;
— ногирон боланинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан – паспортининг нусхаси;
б) муомалага лаётқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан – муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси;
в) ногирон боланинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан – ногирон бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ногирон боланинг яшаш жойини тасдиқлайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси.
Фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий томонидан ариза билан мурожаат қилинганда туман (шаҳар) ҳокимининг фарзандликка олиш, васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Пенсия жамғармаси бўлими аризага Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронни тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.
Нафақани тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхталилади:
— 16 ёшдан катта болаликдан ногирон ёхуд 16 ёшгача ногирон бола доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда;
— Нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда (“Меҳрибонлик”, “Саховат”, “Мурувват” уйларига ва шу кабиларга);
— 16 ёшдан катта болаликдан ногирон ёки 16 ёшгача ногирон бола озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда;
— 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланганда.
16 ёшдан катта болаликдан ногиронга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, пенсия эса нафақа охирги марта тўланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридагиБюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...