Сана: 20.01.2021 | Муаллиф: Саламат Авезов | Рукн: ОТМ учун имтиёзлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИМТИЁЗ ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон Қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар тест синовларида иштирок этиши учун ундириладиган тўловдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сон Фармонида кириш имтиҳонларида иштирок этган ногиронлиги бўлган шахсларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий қўшимча равишда икки фоизли давлат гранти асосидаги квота ажратиш тартибини жорий этиш белгиланган.
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ногиронлиги (I ва II гуруҳ) бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади.
Манба: ДТМ Қорақалпоғистон Республикаси бўлими
"Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...