Сана: 21.05.2015 - 23:11 | Муаллиф: Саламат Авезов | Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш | Ўқилди: 2069Шарҳ 0
Инсоният бу оламда мавжуд экан, ҳар биримиз меҳр туйғусига чанқаб турган меҳрингизга қониб туйсам дейди. Минглаб инсонлар орасидан шу меҳрни сўзини излаб муштоқ бўлиб яшайдилар. Меҳр-оқибатнинг илоҳий туйғусидур, шу сўзни ҳар бир инсон юрагининг тўрида шинамгина жой эгаллаб кези келганида яхши инсонларни бағрига босиб бир-бирларига улашадилар. Инсонни бу дунёда икки нарса – меҳр ва қадр тутиб туради.
Шу тўртдагина ҳариф бутун оламни, курраи заминни инсонларнинг бир-бирларига боғлаб турувчи ипидур.
Ҳеч бир сўз йўқки ундан устун бўлмаса, бутун вужудингни жунбишга солиб, кўз ёшларни қалқитиб чиқаради.
Ўз меҳрини ўзгаларга улашиш ҳам катта ирода ва матонатни талаб қилади, лекин шундай инсонлар борки атрофимизда, ўз меҳрини ўзи учун қизғанадиган, ҳаттоки атрофдагиларнинг меҳр улашувини кўролмайдиган, ўзидан ортмайдиган инсонлар менинг ёнгинамда борлар. Бундай инсонларнинг қалбида яхшилик, эзгулик, меҳр-муҳаббат, оқибат ва диёнат сўзларни онгу тафаккурига бутунлай сингдиролмайдиган инсонлар жудаям бисёр. Шунга қиёс инсонларни ҳар биримиз кўрамиз ва ёки бирортамиз улардан биримиз...
Қизиқ, «Орадан меҳр-оқибат кўтарилди». Катта–кичик давраларда, тўй-ю, ҳашамларда бу иддаога тез-тез дуч келамиз. Беихтиёр дилимда бир савол туғилади: меҳр-оқибатнинг манзили бормикин? Агар бор бўлса у қайси қалб тубида жойлашган экан, у қаерда?
Шундай олижаноб меҳр дарёси уммон каби инсонлар орамизда борки, ҳеч қачон меҳрни қизғониш нима эканини онгига теран сингдирилган. Бу дунёда ундай инсонларнинг оқибатни ва диёнатни ўзига ширин бир сўз деб калбига қиздирилган темир сингари шакллантиради. Меҳр ва яхшилик уруғи эса нурли қуёш каби унуб буриктиради. Меҳрга ташна нурли қуёшини яхшилик уруғи билан унуб ўсади.
Меҳрни ҳар ким, ҳар хил тушунадилар, инсон бу дунёга келишининг ўзи ҳам бир мўжизадир, энди онадан туғилган миттигина бола ҳам уша пайтидан бошлаб шакллана бошлайди, мен дунёга келдим деб йиғлай бошлайди оламга жар солиб биринчи илиқ нафас чиқаради, кейин эса онасининг илиқ кафтилар билан қўлига олиб, иссиқ бағрига босиб меҳр кўзига қараб онасига жилмаяди.
Аммо... инсонлар орасида мучаси кемтик кўнгли ўксик ногирон оналаримиз ҳам бор. Шу тариқа Интернет сайтлари орқали намойиш қилинган қўлсиз она ҳақидаги ақлбовар қилмас тасвирни кўпчилик кўргандир. Қўллари йўқ она икки оёғи билан гўдагини овқатлантиради, ювинтиради, кийинтиради, таглигини алмаштиради. Бориб бозор-ўчарини қилиб келади. Ҳаттоки, оёқлари билан боласини уқалаб кўяди, ўйнатади. Фарзанди униб-ўсиши учун бутун имкониятини ишга солади. Унинг фидойилигини кўриб, оналарга берилган меҳр-муҳаббат туйғусининг қай даражада буюклигига амин бўлади киши.
Ногирон бўлишига қарамай, оналик вазифасини сидқидилдан уддалаётган бу аёл тўрт мучаси соғ, бардам-бақувват оналарга матонат дарсидан катта сабоқ бераётганини англадим.
Сизга бўлсин ҳуш тилаклар, ҳарки соғлиқ ва омад сизгадир,
Сизга бўлсин зиё–нуру, маърифату, маънавият сизгадир.
Сизга бўлсин меҳр бўлаги-ю, қадру-қиммат сизгадир,
Сизда қолсин битта чимдим меҳрим, одамлардан оқибат!
Авваллари бундай шафқатсиз нигоҳлар, беэътиборсизлик, беписандсизлик, ўзларининг сафларидан жой бермаслик, менга жудаям оғир ботган бўлсаям атрофимда боболарим, буваларим, ота-онам, акаларим, опаларим, аммаларим, холаларим, амакиларим, тоғаларим, поччаларим, икки синглим, укамжоним ва жиянларимнинг битта чимдим меҳрибончилиги, менинг тилимни ва дилидан тушунадиган одамлар борлигини англашимга қалбимдан ҳис қилишимнинг ўзи бахт эмасми. Шу боис мен ҳеч қачон одамлардан ўзимни ўзгалардан олиб қочмайман, ҳеч қачон. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч қачон қочиб кетмайман.
Дарҳақиқат, битта чимдим меҳрим, одамлардан оқибат қолсин деймиз. Аммо, шиддат билан ўтаётган даврда инсонлар қаергадур шошиб кетаётгандек гўё назаримда, бир-бириларига беэътиборлик, меҳр-оқибатсизликни ўзига ёд кўрадиган, кибр ва ҳаёни, разилликни ўзига энг яқин сўз деб биладиган одамларни кўрсам, уларга ачинарли нигоҳим билан қиё боқаман.
Кўп одамларнинг орасида бўлганим боис қулоғимга шундай гаплар чалиниб қолади. Замон ўзгарди дейди одамлар меҳр қуёшини ўзгаларга соя солмоқда, осмонни қора булут қоплагани каби, инсонларнинг қалбида ҳам қора булутлар саҳро кемасидай суза бошлади.
Шу онларда уша инсонийлик ҳиссини ўзимиздан қидиришга ўринмаймиз, ҳаттоки ҳаракат қилиб ҳам кўрмаймиз, ўзимизча дунёнинг мушкул иши деб ўз-ўзимизга таскин бериб беписандлик билан кўра била туриб жимгина ўтиб кетаверамиз. Мана шу инсонийликга хос тўғри келади деб ўйлайсизми, асло йўк ундай инсонларнинг одамийлик фазилатлари меҳр қалбида куртак очмаган.
Осмонларга термилиб Аллохдан сўрайман, шундай одамларни бергинки, меҳр қуёши асло ботмасин дейман.
Шу жумладан, Алишер Навоий бутун ҳаёти ва фаолиятини инсоннинг меҳр-оқибатли, бахт-саодати, халқнинг фаровонлигига ўзини бағшийда қилган улуғ зотдир.
Хуб эл билан суҳбат тутубон хуб ўлғил
Яхшини талаб қилғилу матлуб ўлғил
Навоий иймон, инсоф, диёнат, саховат, мурувват каби инсоний қадриятларга ҳамиша амал қилиб яшади ва эъзозлади. Бошқаларни ҳам шунга ундади.
Инсонлар бир-бирларидан меҳрни дариғ тутмасинлар дейман ўзимча. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи, мол-дунё, соғлиқ, амал, лекин меҳрга ташна нурли қуёш эса ҳар тонгда жилмайиб чиқаверади, инсонларда эса меҳр-оқибат ўлмайди. У инсонларни бирлаштиради, эзгу ишларга чорлайверади...
Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...