Саламат Авезов

| |

ЎзЛиДеП Нукусда имкониёти чекланган болалар ўртасида кросс мусобоқасини ўтказди

Сана: 20.05.2016  |  Муаллиф: Асем Сырымбетова  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 2545Шарҳ 0

“Соғлом она ва бола” йили ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Истиқлол” оромгоҳида қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Спорт билан ҳамиша ошно бўлинг!” шиори остида кросс мусобоқаси ўтказилди. Унда имкониёти чекланган болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тадбирни ўтказишдан мақсад болаларнинг спортга бўлган меҳрини янада уйғотиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, спортнинг оммабоплигига эришиш, қолаверса,

оилада соғлом муҳитни таъминлаш, шу орқали соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.

— Кўзларидан нур ёғилиб турган беғубор болаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилмоқда, –дейди “Ўзбекистон махсус Олимпиадаси жамоа бирлашмаси” Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Г.Турсимуратова. — Бугунги кунда бирлашмамиз томонидан 500 га яқин имконияти чекланган болаларнинг қизиқиши ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тикувчилик, ҳунармандчилик, тўқимачилик бўйича турли мастер класслар ўтказилиб келинмоқда. Қолаверса, партия билан ҳамкорликда ҳам спорт мусобоқалари ва маънавий байрам кечалари, танловлар мунтазам равишда ташкил этиб келинади. Болажонларнинг севинчи, саломатлиги ҳар нарсадан устун. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, партия билан ҳамкорликда болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, иқтидорли болаларни рағбатлантириш мақсадида яна бир нечта тадбирларни ўтказишни режалаштирганмиз.

Мусобоқада дастлаб, 15 ёшгача бўлган болалар 30-60 метрга югуриш бўйича ўзларининг чаққонлиги, эпчиллиги ва шижоатини намойиш этдилар.

Қизғин муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобоқада ғолиб бўлган болаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир болаларнинг шодлигию-қувончлари, ғайратию-шижоати ила куй-қўшиқ, рақсларга уланиб кетди.

Асем Сырымбетова,
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати раҳбари

Манба: Qoraqalpog’iston Yangiliklari

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top