Саламат Авезов

| |

Чимбойда имконияти чекланган қизга тикув машинаси беришни таклиф этишди, бироқ бу рад этилди

Сана: 21.09.2017  |  Муаллиф: Фурқат Юсупов  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 1423Шарҳ 0

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ташкил этилган “Ёшлар поезди” акцияси тарғиботчилар гуруҳи Чимбой туманида имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олишди. Даставалл болаликдан имконияти чекланган қизга, унинг онаси тикув машинаси беришларини сўради. Бироқ Ўзбекистон Психологлар Асоциацияси аъзоси Жиянбоев Абдумалик қиз билан суҳбатлашганидан сўнг, унга тикув машинаси билан ишлаш мумкин эмаслигини аниқлади. Шу тариқа, бу қиз билан психологлар алоҳида шуғулланади ва шунга қараб унга бошқа совға бериладиган бўлди.

Шундан сўнг, тарғиботчилар 4 яшар имконияти чекланган боланинг ҳолидан хабар олишди. Психолог ва шифокорлар бола билан суҳбатлашиб, унинг касалини аниқлашганидан сўнг, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига ушбу болани Исроил давлатида даъволаниб келиши учун пул ажратишни ёки юртимизга ташриф буюрган хорижлик шифокорларни болани даъволашига ёрдам беришини таклиф сифатида киритадиган бўлишди.

Тарғиботчилар гуруҳи яна бир хонадонга ташриф буюришди. Ушбу уйда яшовчи аёл имконияти чекланган қизи борлигини, ўғли эса бу йил колледжни битирганини, бироқ у ишга жойлаша олмаётганлиги таъкидлади. Мазкур масала туман ҳокимлиги томонидан ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Ушбу туманда яшовчи 25 ёшли аёлнинг 2 яшар ўғлининг кўзи ожиз экан. Унинг онаси бу борада ёрдам беришларини сўради. Мазкур таклиф ҳам Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раисига киритиладиган бўлди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Ёшлар Иттифоқи вакиллари ҳар бир имконияти чекланган боланинг ҳолатини психологлар ёрдамида алоҳида ўрганиб чиқишди. Уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, ноутбук ёки бошқа бирор фойдали совға берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, психологлар ота-оналар билан ҳам алоҳида суҳбатлар олиб боришди.

Фурқат Юсупов

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklar

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top