Саламат Авезов

| |

Амударёда ногиронлиги бўлган фуқарога пойафзал тикиш машинаси топширилди

Сана: 04.10.2018  |  Муаллиф: KRuz.uz  |  Манба: KRuz.uz  |  Ўқилди: 1934Шарҳ 0

18 сентябрь куни Агросаноат мажмуи, фан ва маданият, давлат муассасалари ва жамоат хизмати, истеъмол товарлари, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмалари туман Кенгашлари ва тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси туман қўмитаси раёсатларининг қўшма йиғилиши ўтказилиб, унда Ўзбекистон Pеспубликаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 2 февралдаги ва Ўзбекистон Pеспубликаси касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раёсатининг 2018 йил 11 июлдаги хатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш масаласи кўриб чиқилиб, унда Амударё туманида ногиронлиги бўлган икки нафар фуқарони ҳунармандчилик уй меҳнати (касаначилик) асосида иш билан таъминлаш учун тумандаги касаба уюшмалари қўмита ва Кенгашларида йиғилган маблағ ҳисобидан уларга тикув машиналари ва зарур матоларни олиб бериш юзасидан қарор қабул қилинган эди.

Яқинда ушбу қарорга асосан Амударё туманининг “Бўстон” маҳалласи, Манғит кўчаси 87 уйда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Алламбаев Аҳмаджон Турсунбоевичга қиймати 600 000 сўм бўлган пойафзал тикув машинаси топширилди. дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги.

А.Жуманиёзов.

Манба: KRuz.uz – Qoraqalpog’iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top