Саламат Авезов

| |

«Ҳам ногиронлик нафақаси, ҳам ойлик мумкинми?»

Сана: №25 (896) 23 ИЮНЬ 2016  |  Манба: «ДАРАКЧИ» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 2387Шарҳ 0

II-гуруҳ ногиронлик нафақасини олиб, бирор-бир ташкилотда ишласам бўладими?

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан ишловчи I ва II гуруҳ ногиронларига пенсиялар тўлиқ миқдорда (100 фоиз) тўланади.

Ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан тўланади. Иш жойидан пенсия тўлови ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда амалга оширилади. Пенсиялар алоҳида ведомостлар орқали тўланади.

Ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганлигини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлигини), пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ҳамда пенсия тайинлаган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларига, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхасини) тақдим этишлари шарт.

Манба: «ДАРАКЧИ» №11 (896) 23 ИЮНЬ 2016

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Go to Top