Саламат Авезов

| |

Мажбурий ижро ундириб бермаётган тўловни қандай ундириш мумкин?

Сана: 26.12.2019  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 755Шарҳ 0

Aвтоҳалокатдан сўнг II гуруҳ ногирони бўлган дўстим суд қарори билан жиноятчидан кўрсатилган моддий зарарни (25 миллион сўм) ундира олмаяпти. Мажбурий ижро бюроси "Ундиришнинг иложи йўқ", деб 2 мартадан бери ишни ёпяпти. Шуни нима қилиб ундирса бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 999-моддасига мувофиқ, фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт.

Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади.

Ошиқча хавф манбаларининг эгалари бу манбаларнинг бир-бирига таъсири (транспорт воситаларининг тўқнашуви ва ҳоказо) натижасида учинчи шахсларга етказилган зарар учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича солидар жавобгар бўладилар.

Бундан кўринадики, ошиқча хавф манбаининг мулкдори, яъни, автоҳалокат содир этилган транспорт воситасининг мулкдори ҳам ушбу транспорт воситасида етказилган зарарни қоплашда жавобгар бўладилар.

Шу боис, етказилган зарарни ошиқча хавф манбаининг мулкдоридан ундириш чораларини ҳам кўриб чиқишни маслаҳат берамиз.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top