Саламат Авезов

| |

III гуруҳидан II гуруҳ ногиронлигига ўзгартириш мумкинми?

Сана: 18.01.2020  |  Манба: Yuridik.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 887Шарҳ 0

III гуруҳ ногиронлигини II гуруҳ ногиронлигига ўзгартириш мумкинми?

Сиздаги ногиронлик қандай касаллик туфайли вужудга келган? Нима сабабдан иккинчи гуруҳдан учинчи гуруҳга ўтказилгансиз, булар бизга номаълум. Шу туфайли саволингизга умумий жавоб берамиз. Саволга қўшимча сифатида аниқ ҳолатни баён қилсангиз, тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган.

“Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ фуқароларнинг ногиронлик гуруҳларини белгилаш Тиббий-мещнат экспертиза комиссияларининг ваколати ҳисобланади.

Мазкур низомга мувофиқ ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб тиббий кўрикдан ўтказилувчига, асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-експерт прогнозини, шунингдек фуқаронинг меҳнат фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда, ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.

Қуйидагилар тиббий кўрикдан ўтказилувчини ногирон деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади:

1) соғлиқнинг организм функсияларининг барқарор бузилган ҳолда ёмонлашиши;

2) ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги (шахс томонидан ўзига-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имкониятининг тўлиқ ёки қисман йўқолиши).

Қуйидагилар ногиронликнинг сабаблари ҳисобланади:

– болаликдан ногиронлик;

Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функсиялари бузилишининг барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг иккинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

– II даража-ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

– II даража-ҳаракат қилиш лаёқати;

– II даража-мўлжал олиш лаёқати;

– II даража-муомала қилиш лаёқати;

– II даража-ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

– II, III даража-ўқиш лаёқати;

– II, III даража-меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати.

Агар сизда ушбу асослардан бири мавжуд бўлса, сиз ТМЭКка мурожаат қилиб иккинчи гуруҳ ногиронлигига ўтишингиз мумкин.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top