Саламат Авезов

| |

Ногиронликни белгилаш тартиби қандай?

Сана: 19.01.2020  |  Манба: Юрист Хизмати расмий канали  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1057Шарҳ 0

Менинг турмуш ўртогим 18 йил II гуруҳ ногирони нафақасида бўлганлар. 2019 йил декабрь ойида доимий нафақага ўтиш пайтида III гурухга тушириб қўйди касалхонадаги касаллик варақаси 4 (тўрт) бўлиш керак деб тушуриб қўйди. Маълумотномани туғирланган лекин бўлмайди деди. 06.01.2020 йилда Севимли телеканали Замон информацион таҳрирлий дастурида ҳар 6 ойда касаллик варақаси қилиш шарт эмас деб жавоб беришди. Лекин, бу нарса ҳам ногирон бўлиши шарт деб жавоб беришди. Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Ногиронлик белгилаш бўйича қисқача тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади.

Кўрикдан ўтказиш ва касбий меҳнат лаёқатини йўқотиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги «Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 195-сон қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида амалга оширилади.

Демак, юқоридаги комиссияга мурожаат қилишингиз керак бўлади деб ҳисоблаймиз. Тиббий кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирингизда,  бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки, белгиланган тартибда, судга мурожаат қилишингиз мумкин. Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради, у кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. Фуқаро бош ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Манба: Юрист Хизмати расмий канали

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top