Сана: 27.03.2020 | Манба: Юрист Хизмати | Рукн: Ногирон ҳуқуқи | Ўқилди: 1161Шарҳ 0
II гуруҳ ногирон 13 ёшдаги болага карантин туфайли уйдан чиқмай қараб ўтирганим учун ишхонада мен учун қандайдир имтиёзлар мавжудми?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 150-моддасига кўра ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Мазкур моддани шаҳрлайдиган бўлсак, бу таътилни ходим фақат ўз розилиги билан ариза ёзган ҳолда олиши мумкин деган хулоса келиб чиқади. Aгарда ходим ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътилига чиқмаган бўлса, у ҳолда иш берувчи ходимларга мазкур таътилни бериши шарт.
Мазкур кодекс 133-моддасига кўра барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.
Шунингдек, 144-модданинг иккинчи қисмига кўра қуйидаги шахсларга йиллик асосий таътил уларнинг хоҳишига кўра улар учун қулай бўлган вақтда берилиши лозим:
– ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева еркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;
– I ва II гуруҳ ногиронларига.
Aгарда сиз ушбу тоифадаги ходимлар сирасига кирсангиз сиз таътилни ҳозир олишда бошқа ходимлар қараганда имтиёзли ҳисобланасиз.
Хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч бир иш берувчи ходимни ариза ёзишга мажбур қила олмайди, гарча карантин даврида бўлса-да. Ҳозирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўз баёнотларида ходимларни меҳнат таътилига чиқаришда меҳнат кодекси қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда. Бу вазиятда сиз туман меҳнат инспексиясига ёки туман прокуратурасига иш берувчининг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин.
Манба: Юрист Хизмати
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...