Саламат Авезов

| |

10 ёшли ногиронлиги бўлган фарзандлар учун имтиёзлар

Сана: 18.09.2020  |  Манба: АДВОКАТ 24  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 738Шарҳ 0

Менинг 10 ёшли ногирон фарзандим бор. Шу фарзандим учун кресло-аравачани имтиёзли равишда сотиб олсам бўладими? Бу учун имтиёз борми?

"Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра қуйидаги шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга:

– пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;

– 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;

– 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.

Эътибор беринг! Кресло-аравачалар:

– Хонага мўлжалланган кресло-аравачанинг кафолат муддати 12 ой, фойдаланиш муддати 5 йил.

– Сайр қилиш кресло-аравачасининг кафолат муддати 12 ой, фойдаланиш муддати эса  5 йил.

Эслатиб ўтамиз. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар бепул берилади.

Демак, ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси  ёки Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси асосида берилади. Сиз туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишингиз лозим деб ҳисоблаймиз.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top