Саламат Авезов

| |

Афғон уруши қатнашчисига солиқ имтиёзи қўлланилмайдими?

Сана: 25.10.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 2570Шарҳ 0

Афғон уршида қатнашган ва Байналминалчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган улар мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинган эди. Лекин, солиқ идораси ходимлари томорқа учун солиқ тўлаши шарт деб такрор бир неча бор талабнома жўнатяпти шу тўғрими?

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 421-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинади.

Ушбу кодекс 436-моддаси 6-бандига кўра уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар ер солиғи тўлашдан озод қилинади.

Эътибор беринг! Юқоридаги ҳар икки имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади.

Бизнингча сизда мол-мулк солиғи имтиёзи бўйича муаммо йўқ.

Асосий муаммо томорқа учун ер солиғи тўлаш ҳақида бўлса керак. Бу муаммони ҳал қилиш учун қуйидаги шарҳга диққатингизни қаратамиз.

Ушбу норманинг (СК 436) иккинчи қисмига кўра 436-модданинг биринчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади.

Бунда мазкур солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин. Айнан манашу қоида сиздаги ҳолатни ҳал қилувчи ҳисобланади.

Юқоридаги қоидага мувофиқ сиздаги қўшимча ер участкаси якка тартибда қурилган уй-жойнинг бир қисми бўлса, яъни шу уй-жой жойлашган ер участкаси билан биргаликда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, сизга солиқ имтиёзи қўлланилади.

Агар бу ер участкаси ёрдамчи хўжалик сифатида алоҳида рўйхатдан ўтказилган бўлса, бу имтиёз қўлланилмайди деб ҳисоблаймиз.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top