Саламат Авезов

| |

50 ёшда пенсияга чиқсам бўладими?

Сана: 24.11.2020  |  Манба: Юрист Хизмати  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1440Шарҳ 0

Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ёшим 50да, меҳнат стажимга 20 йил бўлди. II гуруҳ ногирон фарзандим бор, ҳозир 16 ёшда, уни ўзим парваришлаб боққанман, эшитишимча ногирон фарзанди бўлган аёл 50 ёшдан, имтиёз билан пенсияга чиқиши мумкин экан, 5 йил олдин, шу ростми?

Ҳа рост. Сиз туман Молия бўлими ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилишингиз лозим.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 12-моддасига кўра болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда охирги иш жойидан қатъи назар, қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни (аёллар учун 55 ёш) 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Саволда ногиронлиги бор бўлган фарзандингиз борлигини ва ҳозирда у 18 ёшдалигини ёзгансиз.

Шунга кўра сиз ҳам имтиёздан фойдаланган ҳолда пенсияга чиқишга ҳақлисиз.

Юқоридаги қонуннинг 43-моддасига мувофиқ ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти орқали берилади.

Бу қоиданинг мазмунига кўра сиз пенсия чиқиш ҳақида аризани мактаб директорига тақдим этсангиз ҳам бўлади.

Бунда директор ариза тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, уларни берилган ариза ва ўз тақдимномаси билан бирга сиз яшайдиган ҳудуддаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юбориши лозим.

Мактаб орқали ариза беришни хоҳламасангиз буни ўзингиз мустақил равишда бажаришингиз ҳам мумкин. Қонунда бунга ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top