Саламат Авезов

| |

«Даволанишга пул керак!»

Сана: №6 (1161) 11.02.2021  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 54Шарҳ 0

– III гуруҳ ногирони эдим. Гуруҳ олиб ташлангач, нафақа ҳам бекор бўлди. Ҳозир на ишим, на нафакам бор. Ҳар ойда 150-200 минг сўмлик дори ичаман. Даволанишга пул керак-ку! Нафақани бекор қилаётганда нега шуни ўйлашмаган? Бу масала қайта кўриб чиқиладими?

– Пенсия жамғармаси ўз фаолияти давоми-да Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва пенсия таъминотига оид бўлган амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари, деб топилган шахсларга тайинланади.

Соғлигини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аникланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 163-бандига асосан, 2011 йил 1 январдан кейин ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга, шу жумладан, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга ногиронлик пенсияси тайинланмайди ва тўланмайди. Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахслардан ташқари.

Агар сизга ТМЭК томонидан ногиронликнинг I ва II гуруҳи белгиланса, нафақа тўлови қонунчиликда белгиланган тартибда давом эттирилиши мумкин.

Манба: «SUG’DIYONA» №6 (1161) 11.02.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top