Саламат Авезов

| |

ТМЭК маълумотномасидаги “Меҳнатга лаёқатсиз” ёзувини қандай ўзгартирса бўлади?

Сана: 05.08.2021  |  Манба: Ishplus.uz  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 722Шарҳ 0

Тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) хулосасидаги “Меҳнатга лаёқатсиз” деб ёзилган хулосани “Меҳнатга лаёқатли” деб ўзгартириш учун қаерга мурожаат қилиш мумкин ва бунда яна тиббий кўриклардан ўтишим керак бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2011 йилдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати 3 та даражага ажратилган, яъни:

Меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқатининг I даражада бузилиши бу, малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касб бўйича ишни давом еттира олмаслик;

II даражаси-ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ва (ёки) бошқа шахслар ёрдамида махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;

III даражаси-меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиб бўлмаслиги (ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги).

Меҳнат лаёқати билан шуғулланишнинг I даражада бузилиши бу учинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахсларга, II ва III даражада бузилиши эса иккинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахсларга тегишли. Яъни бугунги кунда айрим иккинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахсларга касалликнинг тури, оғирлик даражаси, касалликнинг кечиши ва клиник прогнози, маълумоти, касбига қараб, унинг бажараётган меҳнат фаолияти унинг соғлиғига зарар етказмайдиган ҳолатларда, уларга ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ва (ёки) бошқа шахслар ёрдамида махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолиятини бажариши мумкин деган меҳнат тавсияси берилади.

Шунингдек бугунги кунда ногиронлиги бўлган шасхларга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 26.03.2020 йилда тасдиқланган “Ногиронлиги бўлган шахсларни рационал ишга жойлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарорига асосан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.1992 йилдаги 328-сонли қарорига асосан 2008 йил 8 августда Вазирлар Маҳкамасининг 175-сонли қарори чиққунга қадар иккинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахсларга меҳнатга лаёқатсиз деб топилган ва ТМЭК маълумотномаларига расмийлаштирилган. Ушбу маълумот тавсия тусига эга бўлиб, ногиронлиги бўлган шасхларни меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун ёки рационал ишга жойлашишига қатъий қарши кўрсатма ҳисобланмайди.

Лойиҳа мутахассислари ушбу масала юзасидан Тошкент шаҳар Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси билан олиб борган суҳбатимизда қуйидаги таклиф берилди:

Ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик белгиланган ҳудудий ТМЭКга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати тўғрисида маълумот олиш учун мурожаат қилади. ТМЭК томонидан ушбу шахсга меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун унинг бугунги кундаги соғлиғи ҳолати ўрганилади, шахс билан суҳбат ўтказилиб, унинг маълумоти, касби, меҳнатга бўлган ҳоҳишини инобатга олиб, унга касблар, бажара олиши мумкин бўлган меҳнат шароитлари тўғрисида маълумот ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари марказларига йўлланма берилади. Шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлашишда иш берувчилар томонидан берилган сўров хатига асосан мумкин бўлган меҳнат турлари ва шароитлари тўғрисида маълумот берилиши мумкинлигини билдиришди.

Яъни айтиш лозим, агар ногиронлиги бўлган шахс ТМЭК маълумотномасида “Меҳнатга лаёқатсиз” деб хулоса ёзилган бўлса ҳам, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва меҳнат лаёқати тўғрисида маълумот олиш учун ногиронлик белгилаган тегишли ТМЭКга мурожаат етишлари мумкин.

Юлдузхон Умарбекова, www.ishplus.uz лойиҳаси юристи,
Тошкент шаҳар Бош тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)
раиси ўринбосари Саидов Еркинбой Хайитович
жавоблари асосида тайёрлади.

Манба: Ishplus.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top