Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган тадбиркорларга қандай имтиёз бор?

Сана: 12.09.2021  |  Манба: https://t.me/nogironhuquqi  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 60Шарҳ 0

I и II гуруҳ ногиронлиги бўлган тадбиркорлар учун қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270 сонли “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида жорий этилган солиқ имтиёзлари. Бу – ижтимоий ҳимоя билан солиқни ривожлантиришнинг ноёб муштараклигидир.

Қатъий белгиланаган солиқнинг имтиёзли ҳажми 2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун  қатъий белгиланган солиқ бир ойда энг кам иш ҳақи(ЭКИҲ)нинг 50 фоизи миқдорида белгиланди.

Таққослаш учун: қатъий белгиланган солиқ хусусий тадбиркорлар учун бир ойда ЭКИҲнинг 2 баробаридан 7 баробаригача бўлган миқдорда белгиланган. Ҳар бир ходимга имтиёзли миқдор.

2018 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун – бир ойда ЭКИҲнинг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилди.

Таққослаш учун: Қатъий белгиланган солиқ ҳар бир ҳодим учун умумий ойлик маошнинг 30 фоизи миқдорида белгиланган. Масалан: Қатъий белгиланган солиқ чаканa савдода 10 та ЭКИҲни ташкил этади, ходим ёллаганда 2,1 та ЭКИҲ миқдорида, яъни 361 704 (2,1 х 172 240) сўм тўлаш зарур бўлади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганда қатъий белгиланган солиқ миқдори ЭКИҲнинг 15 фоизини, яъни 25 836 (172 240 х 15%) сўмни ташкил этади.

Саволга Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди
бўлими раиси Жаббар Нарбаев жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top