Саламат Авезов

| |

Ногиронлик... (Инвалидность...)

Сана: 17.07.2019  |  Муаллиф: Жавлонбек АБДУЛЛАЕВ  |  Манба: https://t.me/InklyuzivCoverUp  |  Ўқилди: 2388Шарҳ 0

Бу сўзлар (ёки тушунчалар)нинг моҳиятини ҳар ким ҳар хил тушуниши,  тавсифлаши мумкин. Аммо, мен учун жуда оғир сўзлар. Ҳаёт давом этар экан, турли ўй-ҳаёлдаги, турлича дунёқарашдаги инсонлар билан муносабатга киришамиз. Афсуски, муносабатлар ҳар хил (Балким қувонарли). Инсонлар билан муносабатда бўлиш истагим юқори бўлганлиги учун яқинда бир очиқ мулоқотга қўшилиб қолдим. Аксарият қисми педагоглар МФЙ раислари, бир қатор ижтимоий ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган даврада жуда яхши мавзуда жуда яхши фикрлар айтилди. Хўш, ушбу мулоқотнинг нима алоқаси бор, демоқчимисиз?

Ёши катталардан кўп фикрларни олган бўлсам-да, бир ҳолат диққатимни ҳам тортди, ҳам оширди. Гап шундаки, мавзу айланиб-айланиб жисмонан камчилиги бўлса-да, кўп нарсаларга улгураётган ёшлар ҳақида тақалганда, фикр билдирган педагоглар, раислар, ижтимоий соҳа вакилларининг 80 фоизи "Ногирон" деган сўзни ҳеч иккиланмай "чиройлилаб ишлатишди!"(Балким бу ҳолат фақатгина менга бошқача туюлгандир).

Хўш, "Ногирон" ким?

Шу ўринда раҳматли устоз Тоҳир Маликнинг ушбу фикрларини эслаб, миямдаги жангари ҳаёлларни тартибга солдим:

"Тилимизда ҳар хил атамалар борки, ёқимли, баъзан ачинарли. Улардан биттаси "Ногирон" деган атама. Аллоҳ ҳар бир одамни ҳар хил қилиб яратади. Баъзилар туғилишдан, баъзилар орттирма камчиликка эга бўлади. Буларнинг ҳаммаси синов. Синов деганимки, Аллоҳ одамга ҳайвондан фарқли ўлароқ ақл ва жуда катта ирода берган. Лекин, бу иродани ҳамма бир хилдай кучга киритолмайди. Ўша кучни одам ўзи беради иродага. Иродасизлиги унинг заифлиги.

Ҳамма ёғи соппа-соғ, ҳамма шароитлари бор ўқимайди, илм олмайди, танбал, дангаса - ана ўшаларни мажруҳ, ногирон дейиш керак! "

Энди яна ўша очиқ мулоқотга қайтамиз.

Жисмонан камчилиги борлиги тўғридир балки. Аммо, бу "Ногирон" дегани эмас-ку!

Мен кузатган ўша ибрат вакиллари шу тушунчани тўғри ичлатмаса, ким ишлатади? "Ногирон" деб, асл ногиронга чиқариб қўйишмасмикан?

Зеро, инсон магнит оламида яшайди. Ҳаётимизда содир бўлаётган ҳамма нарсани ўзимизга тортиб оламиз: Одамлар, воқеалар, вазиятлар. Ҳаттоки, атамаларга мосликларни ҳам. Айтишадику, исм - тақдирдан дарак! Маълум жиҳатдан имконияти чекланганларга "Исм" қўйиб олмаяпмизми?

"Ногирон", "Имконияти чекканган", "Ногиронлиги бор..." каби атамаларни бир-биридан ажратишга кўп изланишлар ёки катта ақл керак эмасдир?!

Юқоридагилар менинг шахсий фикрларим эди. Бу фикрлар айнан ўзимда жисмоний камчилик борлигидан эмас...

Изоҳ сиздан...

Жавлонбек АБДУЛЛАЕВ,
НамДУ талабаси.

Манба: Birga katta kuchmiz

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Поиск

Услуги

Главная страница сайта

Категории

Протянем друг другу руку помощи и поддержки


Вы знаете своя права?

Справочник

Учреждений и организаций работающих для людей с особыми потребностями в Республики Каракалпакстан

Сотрудничество





Б
л
и
ц
-
И
н
ф
о
р
м
а
ц
и
я

Полное имя и отчество: Авезов Саламат Юлдашевич.
Дата рождения: 1983 год 27 июль.
Место рождения: город Нукус.
Образование: Нукусский Филиал ТУИТ. Факультет Информационные технологии.
Специальность: Информатика и информационные технологии, Веб-дизайнер.
Знак зодиака: Лев.
Год рождения человека: Кабан.
Читайте дальше...

Go to Top