Саламат Авезов

| |

Бобомнинг меҳнатдан қадоқлаган қўллари. Салкам саксон беш ёшида

Сана: 21.05.2015 - 23:10  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш  |  Ўқилди: 2180Шарҳ 0

Оила пойдеворини барбод қилиши эр билан аёлнинг бахтли бардавом ҳаёт кечирилишлари учун бир неча омилларига чамбарчас боғлиқ. Уларнинг энг асосийси, шубҳасиз сабр, қаноат ва тинимсиз меҳнатдир деб меҳнатдан қадоқлаган қўли билан оқ оралаган қошларини оҳиста силай синиқ оҳангда ҳаётий ҳиқоясини бошлаб. Оила мустаҳкам бўлиши учун ушбу бахт қўрғонининг ҳар бир ғишти сабр кўшиб қорилиши энг асосийси меҳнатдан қочмаслик керак. Ҳар бир қилинган меҳнат киши руҳиятини сабр ва миттиндан жиловлай олади.

Сабр тўла улкан қопни елканга ортмоқлаб юриши замирида катта меҳнат ётишини ҳис қилиш зарур. Оила қўрғонимиз узоқ вақт турмушнинг изғирин шамол ва ёмғирларида нурлаб кетмаслигини истасак, уни сабр аталмиш пойдевор устига барпо қилишимиз даркор.

― Биз инсонлар йиллар кетидан йилларни қувиб ёшимизга ёш қўшиб улғоётганимизни сезмай қолаётгандаймиз, ўз ташвишларимизга ҳаёт деган номни ўзларимизча гина қилиб аксарият ҳолларда ён-атрофимиздаги кекса нуронийларимизни, отахону-онахонларимизни, бобожону-бувижонларимизни шу оламга келишимизга сабабчи бўлган буюк инсонларга бошқаларнинг назари билан қарашни биламизу.

Аммо.. ўз фарзандларимиз ва неваларимиз билан бўлиб ўз ота-оналаримиздан ҳол-аҳвол сўрашишни улар билан дилдан самимий суҳбатлар қўришни унутиб қўйгандекмиз.

― Бу камчилик, менинг назаримда, ҳар бир оилаларда бор ҳисоб, фахрийлик гаштини сурсаларда ижтимоий ҳаётга мослашувларида биз фарзандлар қўллайликлар ёратиб беришимиз олий бурчимиз эканин айримизнинг ҳаёлларимизгаям келтирмаймиз. Бу борада оилавий қадриятларимизни бир-бириларимизга меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамлашида, зиёратчи ўзи учун ибрат ва сабоқларини олиб бошқаларга ўрнак бўлади, десам янглишмайман.

Ахир, жамиятнинг асосини турли касб згалари бўлмиш оддий инсонлар ташкил қилади-ку? Ишчи, деҳқон, ҳайдовчи, ошпаз, сартарош, фаррош. дурадгор уста, чилангар. қоровул, этикдўз ва ҳакозо касб эгалари сон жиҳатидан ҳам кўпчиликни ташкил қилсада, уларнинг ҳаётий тажрибаларини ўзларимизга маълум даражада намуналарни олиб ҳаётимиз учун қамраб оламаётгандек туюлади.

― Бобожоним ҳақида ёзишга жазм қилиб, салкам 85 ёшга яқинлашиб қолган бир буюк инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Мен шу ҳакида негадир ўйлаб юрардим.

― «Энг фаол фахрий инсоннинг бири» деб мендан сўраб қолсангиз, ҳеч шубҳасиз, аввало ҳаётимдаги қадрдон инсоним Ражаб бобом Оллоберганов исми-шарифини тилга олган бўларди.

― Нега десангиз, «у инсондан ўзимга керакли бўлган ҳислатларни жо қилиб дардимнинг шифосини сўзларидан малҳам сифатидан фойдалана ҳаётнинг ҳақиқатини теран англайман».

― Дарҳақиқат, шундай. Мен Ражаб бобомнинг ҳар сафар хонадонларига ташриф буюрган пайтларимда, у билан бафуржа чой устида янги тондирдан узулган нон сингари қайноқина ҳаётий ҳикматларни, ҳикояларни сўзлай суҳбатимиз қизғин равишда ўтади. Ҳаёт йўлига доир маълумотларни ҳар сафар сўзлаб бергани боис ёд бўлиб кетган, унинг ранг-рўйидан акс этиб турган тетиклигини, бардошлигининг сабабини ўзимча излайман.

Самимийлик, беғуборлик болаларча соддалиги очик, кўнгиллилик, дилкашлик каби инсоний фазилатлар руҳий тетикликни, саломатликни сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этишини эслатгим келади.

― Ражаб бобом билан самимий суҳбатлашар эканман, унинг меҳнатсеварлиги, ёшлигиданоқ ҳаётнинг ачиқ-чучугини кўп татиган, кўп қийинчиликларга бардош берган болалик ва ёшлик дамлари нима эканини билмай, ота-онаси ва жигарлари учун тинмай ҳаётнинг ҳаракатида бўлган буюк инсон эканлигини бобомнинг меҳнатдан қадоқлаган қўлларини назаримни солиб чуқир ўйларига толаман.

Мен Тўрткўл туманидаги Шўрахон қишлоғи ҳудудида 1928 йилнинг 20 декабрида туғилганман, ― деб Ражаб бобом ўз ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қила бошлади, – камбағал деҳқон оиласида улғайдим. Болалик, ўсмирлик даврим оғир уруш йилларига тўғри келди. 1941 – йили иккинчи жаҳон уруши бошланганида 6-синфда ўқирдим. Уруш туфайли ўқишлар тўхтаб қолди. Уй ишларига кўмаклашиб юра бошладим. Сўнг «Коминтерн» колхозида ишлай бошладим. Ўша йиллардаги колхозда битта Трактор-ЧТЗ бор эди. Сўнг «Фармол» трактори келди.

1940 – йили Тўрткўл шаҳрини Амударё сув тошиб батамом вайрон қилди. Эски Тўрткўл чиройли шаҳар эди, афсус, сув балосидан омон қолмади. Ҳозирги Тўрткўл янгидан қад ростлаган шаҳар. Тўрткўл урушдан бурун республикамиз пойтахти эди. Шаҳарни сув олгач, янги пойтахт Нукус шаҳри барпо қилинди Тўрткўлда ҳарбий комиссариатда ҳам ишладим. Повестка тарқатардим. Ҳарбий комиссариат бошлиғи Грицов деган бир полковник эди. Унинг ўрнига сўнг Давлет Ешимбетов келиб ишлади. Кейинчалик у республикамизнинг таниқли раҳбарларидан бирига айланди, буни кўпчилик билса керак. Отам Роман Оллоберганов аэропортда 40 йил фаолият кўрсатганлардан. 1951 йили аэропорт Хўжайли туманига ҳозирги гўшт комбинати жойлашган ҳудудга кўчирилди. Бизларнинг оиламиз ҳам шу йили Тўрткўлдан Хўжайлига кўчиб келди.

Мен 1954 йили машина ҳайдовчиси касби бўйича таълим олдим ва ўқишни тамомлаб, машина ҳайдай бошладим.

1958 йили Нукус шаҳрига кўчиб келдим. Аввал Хўжайли гўшт комбинатида, сўнг Нукус аэропортида шоферлик касбида фаолият юритдим.

1978 йилгача шу ерда ишладим. Касалланиб, оғир операцияни бошдан кечирдим. Ногиронликка чиқиб, ишни қўйдим. Аммо ошпазликни эгаллаб, тўйларда-маъракаларди палов пишира бошладим. Ошпазлик сирларини ўрганиб олдим. Ёшим бирозга бориб қолсада, ошпазликни ташламадим.

1958 йили Зулайҳо Аметова деган тўрткўллик қизга уйланганман. Намунали оила қурдик десам ҳақиқатни айтган бўламан Юлдузимиз юлдузмга тўғри келган. Олти нафар фарзандни вояга етказдим. Катта қизларимнинг бири Ойгул ҳамшира, Раъно муҳандис, кичик қизим эса Гавҳар, уғлим Фарҳод ҳисобчи, Азимбой ва Бахтиёр шофёр. Меҳнат билан банд бўлиш инсонни кўпгина кўнгилсизликлардан чалғитади. Ҳаётда тўғрилик ва ҳалоллик шиорим бўлди. Шунга амал қилиб, кам бўлганим йўқ.

Ражаб бобом ўз ҳикоясини шу ерда тўхтатиб бир жилмайди-да яна давом этди: «Сизлар менинг кўзимнинг қорачиғимларимсиз умримнинг давомчиларисиз» Бу улуғ кунларни кўриши неъматининг замирида меҳнатларим беқиёс, худога минг қатла шукр, 14 неварали, икки эварамнинг катта бобоси бўлдим. Айтмоқчиманки, мустақиллик даврининг фарзандлари сафида менинг ҳам невараларим, эварам борлигидан, келгусида улар юртимизнинг муносиб инсонлари бўлиб етишишлари ҳақида ўй суриб, улар учун барча шароитлар яратиб берилганлигидан хурсанд бўламан. Умрим бекорга ўтмабдида деб қўйяман.

― Дарҳақиқат, Ражаб бобом айтганидек, хонадонда сабр-қаноат ва меҳнат доимо ёнма-ён юради. Бу ўртадаги меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайди, дийдор ғанимат эканини менга ҳар доим эслатиб туради...

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top