Сана: 21.05.2015 - 23:11 | Муаллиф: Саламат Авезов | Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш | Ўқилди: 2132Шарҳ 0
Инсонга тортиқ қилинган сезги аъзоларини ҳар бирининг ўз вазифаси бор. Кўриш, таъм билиш, ифорни туйиш, эшитиш, гапириш... Агар уларнинг бирортаси бўлмаса ёки меъёрида фаолият кўрсатмаса, дунё кўзимизга қоронғу кўринади. Мен соғлом инсонларни кўрсам, дилларидан равон чиқаётган сўзларининг тилларига кўчираётган инсонларга ҳар гал чинакам соғломлигига ҳавасим келади. Аёнки, тилида ҳам нуқсони борлар жамиятнинг энг охирги қаторларидан ўрин эгаллаши табиий хол. Уларнинг ҳар бирининг ўз жойлари алоқида беқиёсликни кашф эттирилади. Агар шу дард менда бўлмаганида эди, мен ҳам шулар қаторларидан жой эгаллаган бўлардим,
балки ўзгаларнинг кўмагисиз мустақил ҳаракатланишга, ўз фикримни билдиришга бошқалар билан дилдан суҳбатлашишга эришган бўлар эдим.
Нега мана мен деган соғлом ҳам уддасидан чиқа олмаган ишларни улар яъний мен каби ногирон қойилмақом қилиб бажаради? Тўрт мучасида нуқсони бўла туриб ҳаёт деган майдонига тушиш, барча ғам-ғуссани унутиб, бир лаҳза орзулар оғушига кўмилиб умр гулшанидан баҳро олиш, руҳон соғлом инсонга айланиш қанчалик мушкуллигини ўз-ўзидан аён.
― Ҳар доим ҳаётга бўлган аниқ мақсадим бўлган. Мана шу мақсадим тақдирим шамчироғига айланиб қолди. Тўғриси, бу сўзларни юракдан айтаётганимда менинг кўзларимга ҳам эсиз кетган бир олам орзуларим, чорасизлик, ҳам шукроналик ҳиссини ҳаммалар ҳам пайқаш имкониятига эга эмаслар.
Бундай вақтда одам ўзини тез ўнглаб олиши, матонатли бўлиши осон эмас албатта. Ҳар қандай бемаъни ўй ҳаёллар, руҳий зўриқиш кишини ютаман дейди.
БЦФ – (Болалар Церебрал Фалажи) – давоси йўқ касаллик бўлиб атрофимдагилар кўпчиликка аён. Яқинларимнинг маҳзун нигоҳи баттар қийнайди, қалбим ачиниш ҳиссини сезаман.
Қанчалик машаққатли бўлмасин, бундай қисматга бош эгиб яшаш учун курашиш кераклигини тушуниб етиш учун кўп фурсат керак бўлди. Менинг меҳрибон ота-намнинг далдаси илоҳий куч бахш этди. Ташқи дунё билан таққослаганда энди ҳаёт доираси тароқ кўринияпди. Лекин шунда ҳам кўп нарсадан бебаҳра қолмайман ва шунга ҳаракат қилишдан чарчамаслик лозим. Бу касаллик бахтсизлик эмас, бор йўғи ноқўллайлик ҳалос.
Шу ўринда мактаб чоғларимда синфдош, маҳалладош дўстларим билан сайр қилишни дилдан суҳбатлашиб юришни улар билан баробар майдонда бемалол югуриб-юругиб футбол, баскетбол, волейбол ўйнашни уларнинг сафларида бўлишига ҳаракат қилар эдим.
Лекин, қоқилмасдан қандай қилиб юрай бошқаларнинг нигоҳини қандай қилиб чалғилтай, шулар ҳақида қайта-қайта ўйладим. Ундан ташқари тилим оғир қандай қилиб?, нима қилай?, кейинги пайтлари инсонлар билан мулоқотга киришиб кетиш сўзларимни тушунтириш қийинроқ бўлаяпди, жудаям мушкуллик туғдираяпди.
Менгаям равон гапиришларим насиб қилармикан, қани энди кичкина бўлсаям умид учқинини кўра олсам, буёғига қандай қилиб одамлар билан мулоқотга киришиб кетаман, мана шу дард сабабли бутун келажагимга тўсқинлик қилаётгандек. Бу ҳақида кўп ўйладим, лекин қанчалик қайғули бўлмасин бу борингки ҳақиқат.
Ҳар қанча ҳаракатларимни қилсам ҳам барибир, бу дардимдан кутила олмайман. Энди ҳар қандай вазиятларда ҳам ортқа қайтган тақдиримдаям вақтни сўролмайман. Шунинг учун ҳам ўзимни қандай ҳолатда бўлишимнан қаътий назар, боримча қобул қиламан.
Оилам атрофимда бўлган вақтида менга улар қанчалик ғанимат эканлигини ота-онамнинг меҳр табассумларини кўрсам, айрим қориндошларимнинг қўллари шунчалар илиқлигини ҳис қиламан. Соғликга келсак шунчаки соғлом бўлишнинг ўзи ҳам катта бахт экан.
Бу дарднинг пайдо бўлиши нафақат соғлом одамни балки жисмимни ҳам йўқолишимни англатади. Энди мана шу дардни, шу танамда кўтариб юраман ўзимга ишонган ҳолда. Шу ҳаётий йўлларидан ёруғлик топишимни жудаям хоҳлайман.
Айнан шу дардимга ёлғиз сиз, ўзингиз малҳам қўйишингиз мумкин. Мен ўзгалардан, бошқа қалблардан шифо сўролмайман. Сизни топгунга қадар Яшадимми?.. Куляпсиз-а? «Жуда яхши яшаяпсиз» дедингиз-а?.. Топдимми?.. * * * ... топдингиз. Уч мисрали шеърни қаерда ўқидингиз? Ҳамманинг ҳаваси келадиган Сиздек соғлом одамга шундай кайфиятга тушса, бошқалар додини кимга айтсин?.. Ўзим юрган йўлимда уни беихтиёр такрорлайдиган бўлиб қолдим.
Дард – тақдир тақозоси билан ота-онанинг юрагида кўмилиб ётган орзу-истакларини фарзандлик бурчимни тўла-тўкис бажармаётганимдан хўрсиниш ҳиссини сезаман.
Самимий сўзларимни оқ қоғозни қоралаб ёзишимга ўзимда қандайдир куч излашимга жазм қилдим, умуман ҳаётга бўлган соғлом ёндашувига ишонч комилликка интиллиб катта умид билан ёндошишнинг, ўзимнинг илк тасаввуримда ногирон эмаслигим, тоза қалбли, ўқишга бўлган қизиқишим ва самимий бир инсон сафатида ўзимнинг аксимни кўра оламан. Тўрт мучам тўкис бўлмасам-да, ҳеч кимдан кам эмаслигимни қалбан ҳис қиламан.
Ёзувчи Асқад Мухторнинг «Қандай яхши, ҳамма учун яшаш!» деган мисралари бор. Шу сатрларида теран мавнога эга, ҳаёт мактабининг ҳар бир нози неъматларидан баҳро олиш, яхши яшаш учун курашимиздан ҳеч тўхтамаслигимиз зарур. Зеро, ўзимиз англаган ҳаётий ҳақиқатларни ўзгаларга ҳам сингдира билсак, одамларга эзгулик улашсак, умримиз саҳифаларини янгича бир мазмун билан бойитган бўламиз.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...