Сана: 21.05.2015 - 23:11 | Муаллиф: Саламат Авезов | Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш | Ўқилди: 2170Шарҳ 0
― «Биродарингга самимий чеҳра ила юзланиш билан ҳам яхшлик қил» деган жумлага эътибор қилайлик. Аслида самимий инсонларнинг катта-кичиги бўлмайди. Лекин буюги бўларкан. Орамизда ана шу буюк инсонийликка хос соҳиб ва соҳибалари бор. Ёнимда камтар ҳаёт кечириб, ҳалол меҳнат қилиб қўллари меҳнатдан толмаган кишиларнинг бири. ― Яхши кишилар атрофдагиларнинг изидан боради, қариндошларини ҳурмат қилади, фарзандлари, укаларини тарбиялайди, қариндош-уруғларига меҳр-оқибат ва диёнатли бўлади. Булар бобомнинг меҳри ва умид билан қалбига эккан
маънавият уруғининг янги меваларидир. Авезов Мамбетсали 1949 – йили 18-январь куни Нукус шаҳри оддий ишчи Аваз Амет ўғлининг оиласида туғилган. Мамбетсали отам менинг энг қадрдон инсонларнинг бири, бағриларига босган пайтларида, негадур вужудим бошқача бўлиб худди соғлом инсон каби ҳис қиламан гўё ўзимни. Шу каби инсонлар оламда кўп бўлса, ўйлайманки атрофимда меҳрибон одамларнинг самимий чеҳрасини англашимга сабабчи бўлади.
Ота-онага меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик, фарзанд тарбияси ва оилага садоқат масалаларига алоҳида эътибор берилган. Кишиларни яхшилик қилиш, савоб ишларга қўл уриш, инсофли-диёнатли, виждонли бўлиш, меҳр-шафқатлилик, тўғрилик, ростгўйлик, софдил бўлиш, биродарга ёрдам бериш, камтарликка чақириш билан ажралиб туради. Ота-онам ҳар доим шурларни қалбинга жойлаштирсанг ҳеч қачон ҳаётда қоқилмайсанг дейишарди.
Ота-онам ҳақида катта бир китоб ёзишга арзийди. Ута ҳалол ва меҳнатсевар инсонлар эди. Эсимни таниган пайтим отам ҳар бир хонадоннинг пойдеворини, печларини қўриб, уйларини оқлаб берардилар. Эртаю кеч қўлларидан ғишт тушмасди иш билан банд бўлардилар
Дадам Хоразмлик, онам Тўрткуллик бўлишган. Оилада икки фарзанд улғайдик. Опам Зилайҳо Аметова 1940 – йил Хоразм вилояти, Хонқа тумани туғилган. − Менинг севимли бувижоним онамнинг меҳрибон онаси бўлади. Опам ўрта мактабни тугатиб уйда ўтирган. Дадам оддий сувоқчи ҳаммамиз учун ишладилар.
1953 – йили «Ҳақиқий ҳаёт инсонни жуда тез улғайишимга мажбур қилди», у пайтлари эса эндигани 4 ёшимда эдим. Булар – болалик хотираларим дейди кўзларидаги ёшларни мендан астагина бекитиб. У дарс тайёрлаб ўтирган, 13 ёшли опасининг ёнида ўтириб, мактабга бормай турибоқ саводини чиқарди.
1956 – йили унининг ўқишга бўлган ихлоси, интилишлари 7 ёшида Нукус шаҳридаги Қирқ йиллик ўрта мактабида ўқишга бордим. Шаҳримизда биттагина бошланғиш мактаби эди. Аъло ўқишим ҳаётга умид билан қарашим сўнги вақтларигача ҳеч ёдимдан кўтарилмайди.
Шу пайтлари ўқишнинг, қадринг нақадар улуғланганидан чексиз билим олиш уммон каби бўлоқ эканини ўқиш ва билим учун берилган катта имконият эканини ҳис қилдим.
1958 – йили учинчи синфни муваффақиятли тугатиб, 4–синфида таҳсил олиб юрган кезларим дедида да бир муддат суҳбатимизга сукунат чуқди.
1959 – йили эди. Онам раҳматли қаттиқ бетоб бўлиб ётиб қолдилар мен 10 ёшимда оламдан ўтдилар. Аллоҳ уларни раҳматига олган бўлсин.
Ўзи аслида оиламизда бола фарзанд дунёга келганида. Биласизлар, шу йиллар жуда оғир бўлган. дадам моҳир сувоқчи эдилар. Тақдир тақозоси билан оиламиз уйсизлик, ижарама-ижара кўчиб юришлар.
Кейин дадам Нукус шаҳри, Ўзбекистон кўчасида ерни сотиб олганларидан сўнг дадам ўз қўллар билан 3 хонали шинам қилиб қўрдилар, шаҳарга кўчиб ўтганмиз. Уйимизнинг ёнида "Турон" стадиони бор эди. Болалик йилларим тенгқурларим билан тор тупроқ кўчаларда тўп тепардик.
Дарвозаларимиз тош ва кесаклардан иборат бўларди. У пайтларда ҳозиргидек шароитлар қаёқда дейсиз. Ялангоёқ футбол ўйнардик. Тўпларимиз ҳам резинадан бўларди. Футболдан ташқари чиллак, ланка, ёнғоқ каби миллий ўйинларимизни ҳам эсдан чиқармасдик. Кейин ўйлаб қарасам, ланка ўйинининг футболга катта фойдаси бор экан. Ланка ўйнаш орқали тўпни "жонглёр" қилишни ўрганардик. Энди урушдан кейингги даврлар жуда қийин бўлган. Ёш бўлсак ҳам ота-онамизга ёрдам берганмиз.
Олдин, ижарама-ижарада яшаган пайтларида на газ, на электр энергияси, на сув таъминоти муҳайё эмасди. Бир тонгача кўмир ташиб ўттин териб юрган кунларим бўлган. Бир чақирим узоқликдан сув ташиб келардик. Бир сўз билан айтганда, болалик йилларим меҳнат ва қийинчиликда ўтди. Юқорида айтдим, уйимизнинг ёнида "Турон" стадиони бўларди. Бу жамоанинг уй учрашувларига минглаб томошабинлар келган. ҳамон кечагидек ёдимда,
Дадам раҳматли ҳар кимнинг уйларининг печларини ишлардилар. Мени ҳам ўзлари билан бирга қурилишга олиб кетардилар. Ўша пайтда 14-16 ёшлариида эдим. Вазият тақозоси оилавий шароитдимга ёрдам беришим лозим эдим. Шунча иш орасида ҳам футболни унутиб қўймадим. Кейин дадам янги оила қўрдилар ҳаётинда ҳар доим йўлдошинг бўлсин деб исм қўйиди Юлдаш 1961 – йил укам туғилди.
― Шу ўринда шуни айтиб кетишим жоизки Юлдаш бу менинг дадам ҳам дўстим сирдошим бўладилар. Шундай энг катта натижаларимга эришимга дадам, ойижоним ва Мамбетсали отамнинг меҳнатлари беқиёс чексиз миннатдорчилигимни билдираман.
Мактабни 1966 – йили 10-синфин тугатиб. Ўрта маълумотли 1966 – йили Нукус Автомобиллар йўллари техникуми. " ТОР – Технический обслуживающий ремонт ", "ТХК – Техника хизматлар кўрсатиш" бўлимида таълим олдим.
1969 – йили аъло баҳолар билан техникумини муваффақиятли тугадим. Ҳозирги Автомобиллар йўллари касб-хунар колледжи.
1969-1972 – йиллар Россия Федераль Республикаси, Москва шаҳрида хизмат бурчимни бажариш учун ҳарбий хизматни ўтадим.
― Отамнинг фикрича, ҳар қандай ҳақиқий йигит кишиси армия сафларида, ҳарбий хизмат бурчини бажаришда, она ватан ҳимояси қалқони бўлиш ҳар бир фуқаронинг фарзандлик вазифаси.
Автомобиллар йўллари техникумига ўқишга кирганда буён ҳаёти техника соҳаси билан чамбарчас боғлиқ.
1973 – йил «Ўзқишлоқ курлиш техникаси»га ишга келганида, фақат трактор, комбайн юк мошин, пахта териш машиналарнинг анжонлари ҳар хил ускуналар билан вилоятимизнинг барча деҳқон хўжалигидага машиналарни керакли анжонлар билан таъмишлаш мақсадида техник-механик бўлиб, деҳқонларга керакли бўлган трактор, комбайн машиналари билан далаларни сўриши, сувғориш ишга туширишда бевосита иштирок этди.
Мутахассис етишмаслиги боис, ҳар хил лавозимларида ишладим, баъзан ҳатто, кечалари тракторларнинг чироғини ёқиб далаларда ишдан чиққан мошинларнинг анжонларни ҳам янгисига олмаштиришга тўғри келган кунларим бўлган. Далалардан уйга келиб кечасию қоғозларни титкилаб, тонг отганини сезмай ҳам қолардим.
Шу пайтда дадамнинг менга берган насиҳати юрагимнинг тўрида жой эгаллаган десам асло муболаға бўлмас эди. «Ҳаётда ҳар қандай ҳолатлар, кунларга рўпара келасан, шукр қил болам, шукр қил. Одамнинг чин дилдан қилган меҳнати бесамара кетмайди» дея гапини илиб кетардим. Ҳалол меҳнат, фидойилик, касбга садоқат бир кун ўз сўзини айтар, мевасини берар экан.
Болаларим ҳаёт йўлини ўзлари танлашди. «Ҳеч бирин мана бу касбнинг эгаллайсан» деб мажбурласам бўларди, лекин бу – хато. Мен уларнинг қалбига қараб иш тутишга ундадим, ҳаётнинг сир-синоатларини онгига уқтирдим.
Қайси соҳасида бўлмаса ҳам ўз касбининг мутахассис. Ажаб эмаски невараларимнинг бири менинг касбимга меҳр қўйса, у кун келиб менинг ковушимни кийса.
Худога шукр, оддий меҳнат оркали ҳалол ризқ топдим!. Умр йўлдошим билан икки ўғил, бир қиз фарзандларимни вояга етказдик. Уларни бирдек ўстирдим, уйли-жойли қилдим. Саккиз нафар набиранинг бобосиман. Улардан тўрт нафари ўғил.
Ҳозир аёлим билан кенжа ўғлимнинг қўлларида невараларга насиҳатгўй бўлиб, эл-юрт ҳақига дуолар қилиб хотиржамлиқда яшаяпмиз.
Инсон қаноатли бўлса, меҳнат қилса, ота-онаси дуосини олса, кам бўлмайди. Икки дунё саодатига эришади...
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...