Саламат Авезов

| |

Унутилмас кун

Сана: 21.05.2015 - 23:11  |  Муаллиф: Саламат Авезов  |  Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш  |  Ўқилди: 2101Шарҳ 0

Тақдир тақозосими ёки ҳар бир кишиларнинг ҳаётдаги синовларими билмадиму, менимча ҳаёт ўқилмаган китобга ўхшайди уни ҳар ким ўзи варақлаб чиқиши умрингизга берган саҳифаларнинг турфа хили. Ҳаётингизни ҳар бир ўткан дамларини мароқ билан варақлар экансиз яхши, ёмон, ғамли, ташвишли, дардли, қувончли, онгларингиз кўз олдингиздан шамол юзларингизни майин силаб ўтади. Ҳаёт китобимнинг қайси саҳифасида ёзилганини аниқ билмадиму, тақдир чархпалагини пирпир айлантирилган экан кимларгадур соғлик, илм, бойлик, мансаб, обрў ҳадя этади экан лекин кимларгадур буларнинг акси бўлар экан.

Тақдирнинг ўзига хос саҳифасими ёки ҳаётий имтиҳонми билмадиму, мен болалигимдан II-гуруҳ ногирони Авезов Саламат Юлдашевич 27-июль, 1983–йили Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Амет ўғли Юлдашнинг оиласида туғилдим. Ташхисим ДЦП – (Детский Церебральньй Паралич) БЦФ –(Болалар Церебрал Фалажи).

Инсон боласи дунёга келар экан, у мустақил ҳаракатланиш, юриш, ўқиш ёзишдан бошлаб табиат ва жамиятнинг барча мураккаб қонунлари билан юзма-юз келганда нималар қилиш кераклигича ўргатилади, ёки бутун махсус ўқитилади. Шу билан бирга умримизнинг ярмидан кўпини қамраб оладиган, ҳаётда чинакам тўлақонли инсоний бахтни инъом этадиган ёки ҳар томонлама интилишимизни рағбатлайдиган бизнинг келажагимизга, бахтимизга қанот бўладиган бу – оилавий ҳаётдир.

Оилада 8 киши бўлиб яшаймиз дадам, ойим, икки сииглим, бир укам бир жияним ва келиним. Ота-онам ўрта маълумотли оддий ишчилар оиласи.

Ҳа, ота-онанинг бу покиза сувратли беғубор сийратли инсонлар, уларнинг муқаддас номларини қалб қўри билан тилга оламан. Ҳамиша эҳтиромимни дариғ тутмайман, самимий сўзларим билан ёндашаман.

Болалик даврим асосан уйда ўтган, ҳамма нарсаларга қизиқишим атрофимдагилар ғайрат билан қараши нимагадир интилаётганимни ҳис қилишарди. Бир ёшимга тўлган пайтларимда ҳамма қатори чечак отмоқлик насиб этмади чоғи бир қадам ҳам юра олмас эдим. Аёнки, мен каби болалар ва қизларда тилларида ҳам нуқсони бор.

Ота-онам ҳар доим ўқитиришар эди. Ўғлим бу сенинг айбинг эмас, ким касал бўлишининг аҳамияти йўқ оиладагиларнинг ҳаммаси ёрдам беради жуъратли бўл. Дунёда ҳар хил инсонлар бор, улар орасида сенга ўхшаб яхши юролмайдиганлар, гапирмайдиган ёки кўзи ожизлар ҳам бор.

Яна бир мисол ўқишга, спортга қаттиқ қизиқадиган одамлар ҳам етарли, ёки қойиллатиб расм чизадиган мусавирлар, ёзувчилар, олимлар, ишчилар, бобо, бувилар, ота-онамга, ака, амма, хола, тоғалар ўз касбини сидқи дилидан севадиганлар ҳам бисёр.

Ана шу одамларнинг ҳаммаси биргаликда жамиятни ташкил этади. Шу ота-онамнинг айтган панду насиҳатлари ҳалигача эсимдан чиқмайди. Менга қандайдир илоҳий куч бағишлайди. Ота-онамдан бир умр миннатдорман.

1987 – йил Москва шаҳри Таянч ҳаракат қилиш тизими бузилган ногирон болаларни соғломлаштириш республика марказига олиб бордилар. У ерда тенгдошларим билан даволандим. Ҳаёт мўжизаларга турфа хиллиги билан ажралиб туради. Аллоҳнинг берган шифоси билан раҳматли бувим, онам ва оиламнинг бағрига ўз оёқларим билан келдим. Ҳаётимдаги ҳеч унутилмас кунимнинг бирлари ота-онамнинг ғам чеккан кунларини ҳеч унутмасман, фарзандлар эса унинг номи билан фахрланиб юрсинлар.

1992 – йили Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Таълимига қарашли Нукус шаҳридаги №32 сонли ўрта мактабида 10 йил таълим олдим.

1997 – йили Қорақалпоғистон Республика ногиронлар жамиятининг ўкув ишлаб-чиқариш корхонаси. Компьютер саводхонлигига ўргатиш курсида ўқиб «Оператор ЭВМ» шаҳодатномасин олдим.

2002 – йили ўрта мактабни экстернат йўли билан муваффақиятли тугатиб 11 синфнинг шаҳодатномасин олдим.

 2000-2002 – йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Таълимига қарашли Таълимни ривожлантириш ва ингилиз тилини ўрганиш маркази «Прогресс»нинг шаҳодатномасин олдим.

2002-2004 – йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Таълимига қарашли Таълимни ривожлантириш маркази «Прогресс» Бизнес мактабига ўқишга кириб «Иш юритувчи инглиз тили ва бизнес асослари» мутахассислик дипломини олдим.

2004 – йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва IАТР/IRЕХ ташкилоти ҳамкорлигида «Ўзбекистон мактабларида интернет» дастурининг №57 сонли Интернет Ўқув Марказининг кўнгилигиси бўлиб ишладим.

2005 – йилдан буён Ўзбекистон «Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аъзоси. Қорақалпоғистон Республика «Ногиронлар» жамиятининг кўнгиллигиси бўлиб ишладим.

2006 – йили «Келажак овози» Республика ёшлар танловида иштирок этиш учун анкета топширдим ҳаётимда биринчи марта бундай катта танловда иштирок этишим эди. «Ахборот коммуникация ва технологиялари» номинацияси веб-дизайн тоифаси бўйича қатнашиб янги веб-сайт яратдим. Бу веб-сайт Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг шахсий веб-сайтини яратиб Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичида  III–ўринни олиб Республика босқичига иштирок этиш учун йўлланма олдим.

Минг афсуслар бўлсинки ҳаёжонли дақиқалар ҳам етиб келди ғолиб бўлган тенгдошларим орасида менга жой йўқлигини ҳис қилдим ҳа, бу танлов кимларгадур ғолиб бўлиш насиб этади, кимларгадур насиб етмайди. Мен ҳеч ҳам кўнглимни чўкдирмадим худо хоҳласа келаси – йили ғолиб бўламан деб ўзимга сўз бердим.

«Келажак овози – 2007» танловида қатнашиб Қоракалпоғистон Республикаси саралаш босқичида II-ўрини олиб Республика босқичига йўлланма олдим мана шу йил мен қаттиқ тайёргарлик кўрдим тиш тирноғим билан курашаман деб аҳд қилдим. Мана шу йили «Келажак овози» танловининг ғолибликни қўлга киритганлар имтиёзли тарзда олий ўқув юртига қабул қилади деган қарорни эшитиб жуда ҳурсанд бўлдим.

Менинг бу дунёда бирдан-бир орзуйим мен ҳам олий ўқув юртига кириб ўзимнинг мутахассислигим бўйича таълим олсам бу ҳаётда ўзимнинг ўрнимни топсам мустақил она ватанимга ўзимнинг оз мунча бўлсаям ҳиссамни қўшсам бахтли ҳис қилар эдим.

Менинг билан тенгдош ёшларни кўрсам жуда ҳавасим келади ўзи танлаган касбни эгаллаб мустақил она диёрига ўз ҳиссаларини кўшаяпти. Зеро давлатнинг пойдевори мустаҳкам юртнинг келажаги буюк бўлур.

Республикамизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга катта эъбор берилиб келинмоқда. Бу борада туман, шаҳар, Республика миқёсида ҳар хил кўрик-танловлар ташкил қилиниб ғолиблар муносиб тақдирланмокда.

Мен ҳам шулар жумласидан 2007 – йил «Келажак овози» Республика танловининг «Ахборот ва коммуникация технологиялари» номинацияси веб-дизайн тоифаси бўйича Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергеновнинг шахсий веб-сайтини яратиб «Келажак овози – 2007» Республика босқичининг ғолибликни қўлга киритдим.

2007 – йилдан бошлаб «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари Маркази IТ Club Ахборот Технологиялари йўналишининг фаол аъзоси.

2008 – йил Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультетига имтиёзли асосида ўқишга қабул қилиндим.

21-июнь, 2012 – йили Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети 4 курсни муваффақиятли Диплом ҳимоясини қилдим. Ҳаётимдаги ҳеч унутилмас кун сифатида жой эгаллаб қолди десам муболаға бўлмас эди.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top