Сана: 21.05.2015 - 23:12 | Муаллиф: Саламат Авезов | Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш | Ўқилди: 1022Шарҳ 0
Дунёда сиз ҳеч ким бўлмаслигингиз мумкин,
Лекин ким учундур бутун дунёсиз.
Негадир ҳар сафар шу мисраларни ўқиганимда қалбимда тушуниб бўлмас ғурурга буркаган ажиб ҳисларимни туғён юрагим хафлиғиб уради. Ногирон болажонлар, йигит-қизлар! Шу сўз замирада дунёнинг энг оғир юкини елкасига, кўксига дард унвонини кимдир тақиб қуйгани каби кўтариб юргандай гўё. Ўзгалардан ўзларини олиб қочиб ортиқча ҳис этиб, ожизлик ва беғуборлик тароватини ўзлари учун бегонадай уфуриб тургандай менинг назаримда, халақит бериб яшаётганлари учун атрофдагилардан узр сўрайдилар. Она вужудида пайдо бўлган вақтдан бошлаб, ҳамма уни соғ-омон дунёга келсин, деб дуо қилади.
Умуман акси бўлса-чи?. Эркак ота, аёл она макомига юксак даража кўтарилади. Бу инсон учун жуда улкан ва айтишга сўз топалмайдиган бахтдир. Ногирон фарзанд-чи?
Ногирон фарзанд дунёга келганида қуёш ҳам шу оилага заррин нурларини беадад сочаётгандек туйилади. Унинг ширингина самимий табассуми қалбларга шодлик ўрнини қайғу ғамни ҳадя этади. Аммо баъзилар дунёга таклиф қилиб, қувилмаган меҳмон сингари ҳис қилишлари мени таажжубга солади.
«Эҳ, инсон зоти», дея буро-буро гапирадиган, тонгги шудринг мисоли пок, беназир соддалик соҳиб ва соҳибалар дил пайванди бўлган болажонидан ўксинишади. «Шу ўринда, Аллоҳим фарзандимни ҳамма қатори соғлом яратсан бўлармиди» деган зардарли аччиқ, совук гаплари эса меҳрга муштоқ болаларнинг кўксига тошдек ботади. Меҳр тилаб титраб турган лаблари, кўзмунчоқдай пирпиратиб турган маъюс тортган қора кўзлари, мўлтираб турган нигоҳларига қараб кўнгил ойнасини чилчил синдиради.
Ногирон бўлиб дунёга келишнинг, нечукдир айбдор сезадилар, қимтинадилар нечук айбли ва аччиқ қисмат эканини қайси соғлом инсон юрагидан ҳис қилар экан. Уларнинг нима айби бор? Нима учун чучмомодек эндигина барг уриб кўкараётган нозик қалбли, мучаси кемтик кўнгли ўксик инсонларни сафларидан четлатадилар, нима учун офтобдек порлаб турган юзларига қарашга ташқи киёфасига бетинишга ор қиладилар. Шу шеърий қотарлар ёрдамида бир кўнгли ўксик инсоннинг қалб мактубга ёзилган сатрлар сингари ички кечирамаларин тўлиқ кўрсата билган.
Деразамнинг олдидан маъюсгина боқаман,
Ўтган кетган йигит-қизга ҳавас қилиб қоламан.
Нима эди гуноҳим, не эди мени айбим,
Тўшакка миҳланиб мен ёлгиз қолдим Аллоҳим.
Якка қолмай ўзим деб мен чиқаман кўчага
Итаришар кўксимдан ногирон деб болалар аста чеккага.
Мен ҳам сендек боламан, гоҳ йиглаб гоҳ куламан
Сен юрасан мен фақат аравамда маъюс қоламан....
Ахир, ногирон бола ҳам фарзандку?! Шу кўзмунчокдек болалангиз вақти келиб ўз интилишлари саъй–ҳаракатлари билан ҳаётга бўлган ишонч ва умид тилсимини қалбига сингдириб, аста секинлик билан қадини тиклар. Нима учун фариштадек маъсум ва маъсумаларни ўз назарларига илишмайдилар?!
Муштакгина келагидан юрагида олам-жаҳон меҳр жо бўлган фарзандингиз кўзларига боқинг, ана ўшанда у сизга қараб қанчалик талпинилаётганини кўзларидан ёрдам сўраётганлигини кўрасиз ёки бирортамиз улардан биримиз шоҳиди бўламиз... Ота-онасининг бир оғиз ширин сўзларига муштаклигини кўриб ғайратланасиз.
Ажаб эмаски, ногиронларда кўпинча фавқулодда истеъдод соҳиби бўлади. Шунга яраша фикр доиралари кенг, кўнгил дунёси гўзал. Ортида уни қўллайдиган одамлар борлигини ҳис қилган фарзандгина келажакка юз тутиб, умид нигоҳи билан қиё боқиб яхши натижаларга эришиси учун жон-жаҳди, онгу тафаккур, ақл идроки ва заковати покиза қалб ила интилишининг ўзи катта муваффақиятдир.
Аслида ўзгарларнинг бир-бириларига бўлган ишонч маъсулиги қалбида жойлаштириш ҳам инсонларнинг энг яхши xислатларининг бири. «Сиз, биз, улар бу ёруғ оламда ҳеч ким бўлмассиз, лекин қайси бир жиҳатларингиз билан бутун дунёсиз» деган самимий сўзлар ва эҳтиромлар эса барчамизнинг руҳлантириб, руҳиятимизни жиловлайди.
Ҳамма ҳам истироб чекади аммо, қийинчиликлардан кейин албатта бахтли дамлар келади. Ўқишда, спортда, ишда ва бошқа синовларда ҳам худди шундай. Аслида ҳаёт шунақа экан, агар имтиҳом дунёсини матонат, миттин ирода ва сабр-тоқат билан босиб ўтилса, нариги тарафида бизни бахтли кунлар нурини сочиб қарши олади, бунга фақат ишонч ва умид билан интилишдан ҳеч қачон курашишдан енгилмаслик даркор.
Оддий болалар қатори мактабда, коллежда, лицейларда ҳаттоки олий юртларида таҳсил олиб, бошқалар қаторларидан ортда қолмасликка ҳаракат қилиб юрган инсонларни кўриб таажжубда қоладилар. Чунки бугун менсинмаган, эътиборларидан четлаб ўтган кишиларингиз, вақти келиб эртага ким бўлишларини билмайсиз-ку?
Илм олиб, ўзларининг изланишлари ва қўлга киритаётган ютуқлари билан мамлакатимизнинг равнақига ҳисса қўшаётган буюк мутахассис ва касб камолотли бўлиб етишмоқлик ўзига бир шароф. Ер юзидаги жамики инсонларнинг оғири енгил қилиб, инсоният оламига ғоялари билан илғор сўриб ҳаётга тадбиҳ қилишлари таҳсимларга лойикдур. Миллатни миллат қиладиган, миллатни маърифат қиладиган – бу оқила фарзанд.
Ватанига меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик билимга, устозларга, маърифат Парварларга нисбатан алоҳида ҳурмат эхтиром — Инсоннийликка хос улуғ фазилатлардир.
Қалб мактуби, қалбларни титиратиб меҳр чархпалагини айлантириб умид учкунини ловуллаб ёниши даркор.
Албатта, қалбларни титратиб яшаган инсонгина англаш бахтига мушарраф бўлади. Қалбдаги мактуб сатрлари йиғилиб-йиғилиб қолган дилингдаги сўзларни юракдан чиқаётган учқин гапларни бошқаларга айтолмаган самимий исҳорини, кишиларга бўлган дил эҳтиромларини, не азоб билан чеккан дардли онгларингни истиробларга қўшиб берган бир муштек юрагингга ҳаммадан сир тутган кўнгил туғёнини ҳеч бўлмаганда ўзингга шивирлаб айта оласан.
Қалб мактубига самимий дил сўзларни битишга на қоғоз, на сиёкдон керак, унга фақат уммон қалбига меҳр ва вафо, виждон туйғуларини сингдиришга тоза юрак керак. Одамлар кенг қалбли бўлинглар, шунда одамлар ҳам сизларга шундай бўлурлар.
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...