Сана: 21.05.2015 - 23:12 | Муаллиф: Саламат Авезов | Рукн: Меҳрга ташна нурли қуёш | Ўқилди: 948Шарҳ 0
Қуёш нури. Ҳар кимнинг юрагининг тўрида қуёш меҳри бор. Ўша меҳр қуёши пок инсонларни кўрган пайтда қалб жиринглайди, кемтик қалбли инсонларга назаримни ташлаганимда, дардларидан секин хўрсинаётгандай бўлади. Ногиронлик унвонини юрагинга михдек қоқиб қуйганга ўхшайди. Қанча дод фарёд солиб қичқиришса ҳам йўқолмайди. Меҳр қуёши шу юракларда ҳам порлайдику. Ҳаёт ширин ва гўзал неъмат. Инсон умри давомида ҳаётдан ширин ва гўзал неъматдан баҳра олсам дейди. Унинг қувонч ва ташвишларини кўради, аччиқ чўчигини тортади. Бенобарин, умр йўлларида кўп нарса учрайди инсонга. Гоҳида шодликдан масрур бўлса, гоҳида бошига мусибат тушади, дунёнииг энг оғир юкини елкасига, кўксига дард унвонини кимдир тақиб қуйгани каби кўтариб юргандай. Чунки буни ҳаёт дейдилар. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин... Мучаси кемтик кўнгли ўксик қалбли инсонлар ҳам ҳаётнинг қувончларини кўришни
беғуборлик ҳиссини туйиш дилдан ҳис қилишни кимлар хоҳламайди дейсиз. Қатор–қатор фарзандлари дунёга келганида бахтдан қувонади.
Шуларнинг камолини кўришни дил-дилидан истайди. Ногирон фарзанд дунёга келганида қуёш ҳам шу оилага заррин нурларини беадад сочаётгандек туйилади. Унинг самимий табассуми қалбларга шодлик ўрнини қайғу ғамни ҳадя этади. Аммо баъзилар дунёга таклиф қилиб, қувилмаган меҳмон сингари ҳис қилишлари мени таажжубга солади.
Дардларининг шифо дамлари насиб қилармикан қани эди кичкина бўлсаям умид учқунини кўра олсам деганлар орамизда камми.
Афсус... Ҳаётда шодлик ва қайғу, дард ҳамиша ёнма–ён яшаркан. Биз одамлар ҳаётимиз давомида, асосан, нимадан қийналамиз, дардимизга кўмилиб азият чекамиз, энг бебаҳо бойлик — соғлиқни бой берамиз?. "Йўқотганимни топдим" деймиз–у, шодлик ўрнини ғам ташвишларга чўмиламиз.
Ҳаётдан ноумид эмасман, бу гап қалбимда умид чироғини ёқилган шамчироқ. Зиммамизда ана шундай улкан ишонч турганини ҳис қилиб яшаш улкан масъулият. Китобхонларга қувват бўладиган, мадор ва нажот берадиган малҳам сўзларини қалбларни титратда умидворлик бахш эта олсам ажабмас...
МУАЛЛИФ
© Саламат Авезов «Меҳрга ташна нурли қуёш».
«Нукус», 2013 йил
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...