Саламат Авезов

| |

Чимбойда депутат имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олди

Сана: 06.09.2017  |  Муаллиф: Фурқат Юсупов  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 1505Шарҳ 0

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг бажарилиши бўйича Чимбой тумани 27-сонли П.Ибадуллаев сайлов округидан сайланган депутат Аманликов Жанибек ўзи сайланган ҳудудга бориб, аҳолини фикр-таклифларини тинглаш орқали, уларни ўйлантираётган муаммоларни ечишга эътибор қаратди.
‒ Бугунги кунда “Оржап” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 755 та оила бўлиб, шундан аҳоли сони 4345 тани ташкил этади, ‒ дейди депутат Ж.Аманликов.

‒ Ҳар бир фуқаронинг ўзига яраша муаммоси бўлади. Уларнинг ҳеч бирини назардан четда қолдирмай, уни ечиш йўлларини излаштириб, керак бўлса тегишли соҳа мутахассислари билан фикрлашиб, маслаҳатлашаман.

Депутат ҳудуда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар, имконияти чекланган болалар бор хўжаликлардан З.Султанмуратова ва А.Отеэвларнинг оилалари ҳолидан хабар олди.

Депутат ҳар бир оила аъзолари билан самимий суҳбатлашиб, уларга совғалар улашди.

‒ Тўғрисини айтсам депутат уйимизга келиб оиламиз ҳолидан хабар олишини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим, ‒ дейди З.Султанмуратова. – Бугун бу эътибордан ҳурсанд бўлдим. Фарзандим кўзида ҳам ўзгача қувонч кўрмоқдаман. Бугун бир нарсага амин бўлдим, сайловда муносиб номзодга овоз берган эканман.

Туман депутати Аманликов Жанибек халқ билан тез-тез мулоқот қилиб туришга ваъда берди.

Манба: Qoraqalpog’iston Yangiliklar

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top