Саламат Авезов

| |

Қорақалпоғистонда 21 нафар ногирон ва ёши улуғ кексаларнинг хонадонларига борилиб, паспортга туширилди ва тайёр паспортлар топширилди (фото)

Сана: 29.09.2017  |  Муаллиф: KRUZ.uz  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 2041Шарҳ 0

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси 817 491 нафарни ташкил этиб, шундан 911 830 нафарини эркаклар, 905 661 нафарини аёллар ташкил этади. Аҳолининг 16 ёшдан юқори қатлами 220 153 нафардан иборат. Қорақалпоғистон Республикасида 245 та маҳалла, 6 та олий ўқув юрти, 112 та касб-ҳунар коллежи ва лицей,1003 та мактаб, 448 та болалар боғчалари бор. Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг  228 333 нафар фуқаролари биометрик паспорт олиши лозим бўлиб, ҳозирги кунга қадар 033 274 нафарига биометрик паспорт берилган.

Бу эса биометрик паспорт олиши керак бўлган аҳолининг 84,12 % ташкил этади. Келгусида белгиланган режани бажариш учун 195 059 нафар аҳолига биометрик паспорт берилиши керак.

Ушбу аҳолининг аксариятини Беруний туманида 37 702 нафарни, Тўрткўл туманида 32 295 нафарни, Амударё туманида 30 441 нафарни ва Нукус шаҳрида 28 678 нафарни ташкил этади.

Республикамизнинг шаҳар, туманлари бўйлаб ногирон ва ёши улуғ кексаларнинг хонадонларига бориб, олиб юрувчи мобиль қурилмаси ёрдамида паспортга тушириш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Масалан бир гина 2017 йилнинг сентябрь ойида Нукус шаҳри, Тўрткўл, Амударё Тахтакўпир ва Мўйноқ туманларида яшовчи 21 нафар ногирон ва ёши улуғ кексаларнинг хонадонларига борилиб, олиб юрувчи мобиль қурилмаси ёрдамида паспортга туширилди ва тайёр паспортлар топширилди.

Паспортларни тарқатиш ва фуқароларни биометрик паспортни олишга жалб этиш мақсадида SMS хабар орқали, ҳудудий профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари ҳамкорлигида паспорт бўлинмасига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

2017 йилнинг 5-7 сентябрь кунлари ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларга, маҳалла раислари ва жамоатчиликка яшаш гувоҳномаси билан хужжатлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш ва фуқароларнинг “паспорт-виза” тизимига риоя этишлари бўйича тушунча берилиб, уларга амалдаги қонун талаблари батафсил тушунтириб берилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз бўйича 7582 нафар хорижий фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтказилган,293 нафарининг вақтинча рўйхат муддатлари узайтириб берилган.

108 нафар хорижий фуқаролар томонидан доимий яшашга қолиш ва яшаш гувоҳномасини олиш туғрисидаги хужжатлари қабул қилинган. Ушбу хорижий фуқаролардан жаъми бўлиб 227 735 890 сўм миқдорида давлат божи ундирилган.

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklar

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top