Саламат Авезов

| |

Блог. Қаҳрамон ўғлим, ҳеч бўлмаса невараларимни юборгин…(расмларга алоҳида эътибор қаратинг)

Сана: 08.11.2017  |  Муаллиф: Шуҳрат Саидаҳмадов  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 2115Шарҳ 0

Яқинда Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги "Ёш репортёрлар" клуби аъзолари ўз блогларини очишгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Ана шу блогерлар ўз блогпостларини жойлаштириб бошлашди. Блогер Шуҳрат Саидаҳмадов ўзгача мавзу ҳақида ёзди. Қуйида ана шу блогпостни ўқишингиз мумкин.
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бу ҳаётда ҳамма ҳам бахтлими, ҳамманинг ҳам кўнгли бутунми, ҳамманинг ҳам кўнгли шодми, барчанинг ҳам тўрт мужаси соғми?!

Бизнинг бахтимиз бутун-у, аммо бошқалар билан, бошқаларнинг ҳаёти, уларнинг дарди, қалбидаги армони-ю кўнглидаги кемтиги билан ҳеч қизиқиб кўрганмизми?

Кўнглингиз тубидан чиққан жавобдан ўзингиз ҳам қўрқиб кетдингиз, шундайми?

Дилбандларини интизорлик билан кутаётган шўрлик Онаизор…

Ўзи аравачага михланиб, мункиллаб юролмай қолса ҳам фарзандига, невараларига кийим-бош тўқиш билан овора… - улар сувуқ еб қолмадимикан, менсиз ҳоли не кечди экан деб, хавотирда. “Қаҳрамон ўғлон” эса ким билади, қайларда кимларнинг дилини хуш қилиш билан овораи сарсон!

Жаннатий онаизор ҳар сония, ҳар соат, ҳар соат, ҳар кун кутади. “қаҳрамони” эса…

Қариганда фарзандларининг роҳатини кўриш ўрнига МУРУВВАТ УЙИга ташлаб кетилган шўрлик Она!

- нималарни битяпсан?
- оқ қоғозга тўкилаётган дардларингга фалак дош бероладими?!
- қобил “қаҳрамон” фарзанд, сен наҳотки дош беряпсан?!
- наҳотки,сен, ташлаб кетяпсан… “қаҳрамон”лигинг шу бўлдими?!
- сени бу ёруғ дунёга келтириб, оқ ювиб оқ тараб, оилали, уйли жойли қилган, сен учун кунни тунга, тунни тонгга улаган волиданг учун қилган қаҳрамонлигинг шу бўлдими?!

Ишонасизми, мана шу фаришталарни ҳам ўз ота-онлари ташлаб кетишган?!

(Афу этинг, бўғзимга нимадир тиқилиб, қалбим чил-чил синиғида булар ҳақида, ўша жоҳил ота-оналарнинг “қаҳрамон”лигини ёзишга қўлларим қалтиради, ёзолмадим…)

Хайриятки, дунёда яхши одамлар бор!
Хайриятки, дунёда мурувватлилар бор!
Хайриятки, дунёда меҳрлилар бор!
Хайриятки, бу оламда ҳақиқий ҚАҲРАМОНЛАР бор!!!

Фото: “Қудрат-медиа”
Муаллиф: Шуҳрат Саидаҳмадов

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top