Саламат Авезов

| |

Шўмонойда имконияти чекланган аёлга бепул уй берилди

Сана: 09.02.2018  |  Муаллиф: KRUZ.uz  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 1195Шарҳ 0

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев халқимизнинг кам таъминланган қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш мақсадида катта амалий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Айниқса, мамлакатимизда доимий яшаб келаётган уй жойга муҳтож айрим фуқароларнинг бепул уй жой билан таъминланиши сўзимизга исбот бўла олади. Яқиндагина Шўмоной туманининг «Моншақлы» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Азатлық» кўчаси 39 ўй 1-хонадонида вақтинча яшаб келаётган 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс фуқаро Серегүл Жаббарбергеновага ўзи яшаб келаётган ўй жой ўз номига ўтказилиб ҳужжатлаштириб, бепул берилди.

Туман ҳокимининг раҳбарлигида Серегүл Жаббарбергенованинг яшаб келаётган уйида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш учун давлат ҳисобидан 20 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

«Ўтган йили менинг ҳаётимда унутилмас из қолдирадиган йил бўлди. Ўзим вақтинча яшаб келаётган уй давлат томонидан таъмирланиб, жиҳозлар билан таъминланиб, менинг номимга ўтказилиб берилди. Ушбу йил бошида оиламга эл манфаати учун яшаётган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларининг ташриф буюриши кутилмаган тарихий воқеага айланди ва бундан жуда қувончлиман.

Бундай ҳомийлик учун энг аввало давлатимиз Президентига, туман ҳокимига, оиламга ташриф буюрган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Илоҳим барчанинг ишида ривож бўлиб, ўзлари соғ-саломат бўлгай» – деб ўз фикрларини билдиради С.Жаббарбергенова.

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top