Саламат Авезов

| |

Амударёда ногирон бўлиб қолган меҳнат фахрийсига ногиронлик аравачасини совға қилинди

Сана: 05.04.2018  |  Муаллиф: Amunews.uz  |  Манба: KRUZ.uz  |  Ўқилди: 2290Шарҳ 0

Шу йилнинг 3 апрелида 1 сектор раҳбари, туман ҳокими С.Йўлдашев ўз ҳудудига кирувчи Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида бўлди ва аҳоли ҳаёти билан танишди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.
Шунингдек, узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб, касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган Қувват ота Гаиповга ногиронлик аравачасини совға қилди. Оллаёр Орзибоев ҳам касаллик туфайли элга аралашолмай, ўзи эркин ҳаракатлана олмай қолганига бир неча йиллар бўлди.

Умр бўйи ҳайдовчи бўлиб ишлаб, кексаликка қадам қўяр-қўймай касаликка чалинди, икки бора инсультни бошидан кечирган меҳнат фахрийсини қўни-қўшнилари, дўст-биродарлари тез-тез йўқлаб, ҳолидан хабар олиб туради, кўнглини олишга интилишади.

Шу куни туман ҳокими С.Йўлдашевнинг унга ногиронлик аравачисини совға қилгани нафақат Оллаёр Орзибоев учун, балки, оила аъзолари учун ҳам қувончли воқеа бўлди.

− Аввало, меҳр, эътиборнинг ўзи инсон учун энг катта совға. Қолаверса, узоқ йиллар меҳнат қилиб, ногирон бўлиб қолган икки фахрий оғамизга ҳаракат қилиш имконини берувчи аравача совға қилингани бизни ҳам севинтирди, - дейди ШФЙ раиси Нураддин Холбоев.

Манба: Qoraqalpog'iston Yangiliklari sayti

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top