Саламат Авезов

| |

Қорақалпоғистонда ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда ягона бўлган сайт очилди

Сана: 27.07.2018  |  Муаллиф: Шуҳрат Саидаҳмадов  |  Манба: Xabar.uz - ахборот-таҳлилий портали  |  Ўқилди: 111Шарҳ 0

Бугун, 27 июль куни  Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ёшлар маркази биносида Саламат Авезовнинг янги сайти тақдимоти бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонда янги очилган «mehrtilsimi.uz» сайти ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда ягона деб айтиш мумкин, дея хабар бермоқда «Kruz.uz».


 


Фото: «Kruz.uz»

Сайтда асосан имконияти чекланган инсонлар ҳаёти ҳақида мақолалар чиқади.

Фото: «Kruz.uz»

Ҳозирги вақтда сайтда Қорақалпоғистон Республикаси ва бутун Ўзбекистон бўйича имконияти чекланган аммо қалби шижоатга тўла, қўлида ҳунари бор инсонлар ҳақида мақолалар мавжуд.

«Авваллари,  меҳр-мурувват десак фақат меҳрибонлик уйлари, қариялар уйларини, улардан бориб хабар олишни тушунардик. Тўғри, улар меҳрга муҳтож, доим уларнинг ҳолидан хабар олинади. Бундай ташкилотлар анчани ҳам ташкил қилади.  Аммо чекка ҳудудлардаги ногирон, имконияти чекланган инсонлар ҳақида ким биларди? Ким уларни олиб чиқарди? Ҳеч ким! «Mehrtilsimi.uz» аҳолининг мана шу қатлами билан бизни боғлаб турувчи кўприк саналади», — дейди Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари И.Абдикаликов.

Фото: «Kruz.uz»

Сайт муаллифи II-гуруҳ ногирони Саламат Авезов журналистлар ва ёш репортёрларнинг саволларига нутқидаги нуқсони боис электрон шаклда жавоб қайтарган. Нашр электрон шаклдаги нутқидан айримларини келтириб ўтган:

«Ҳаётда жуда кўп йиқилдим, жуда кўп. Аммо ҳар сафар туравердим!»

«Сайтни очишда қийинчилик бўлгани йўқ. Нима учун, биласизми? Кўнглимда эзгулик, ўзимда ҳаракат бор эди. Бу мени ҳаётий формулам.»

«Дадам менинг – қўлим, дадам менинг – оёғим, дадам менинг – кўзим! Улар бўлмаганда бу сайтни очолмас эдим.»

Манба: Xabar.uz - ахборот-таҳлилий портали


Добавьте комментарий




Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top