Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган шахслар давлат гранти асосида ОТМларга қабул қилинади

Сана: 17.08.2018  |  Муаллиф: Makan.uz  |  Манба: Makan.uz  |  Ўқилди: 523Шарҳ 0

ДТМ сайтида Ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли равишда қўшимча 2% лидавлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш натижалари эълон қилина бошланди.Унга кўра, аввалига контракт асосида ёки, умуман ўқишга кира олмаган ногиронлигибор шахсларнинг қабул квотасининг 2 фоизи давлат гранти асосида ўқишга қабулқилинади. ДТМ маълумотномасида изоҳ сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги417-сон қарори келтирилган. Ушбу қарорда айнан ОТМларга ногиронлиги бўлганшахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартибибелгилаб берилган.

Қабул комиссиясига ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатни ҳам қўшиб топширганбарча абитуриентлар results2018.dtm.uz сайти орқали грантга кирган ёкикирмаганини текшириб олиши мумкин.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев бу борада эътибор бериш лозим бўлганжиҳатларни тушунтириб ўтган.Унга кўра:

1) Абитуриент камида 56,7 балл тўплаган бўлсагина ушбу имтиёзданфойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади;

2) Ногиронлиги бор дегани албатта грантга киради дегани эмас. Бунда 2%лик квота муҳим ўрин тутади. Масалан, жами 100 та талаба қабул қиладиганйўналишда 2 та квота ажратилади.

Ушбу йўналишга жами 5 нафар ногиронлиги бўлганшахслар ҳужжат топширган дейлик. Бундай вазиятда ўша 5 нафарнинг барчасигрантга қабул қилинмайди, улар орасида энг кўп балл олган 2 нафари бюджетгатавсия этилади. Қолган 3 нафар шахслар эса умумий тартибда танловда қатнашади.Яъни агар ўзини соф олган бали кириш учун етарли бўлса, киради, кириш учунетарли бўлмаса, талабаликка қабул қилинмайди.

Манба: Мәмлекетимиздеги жаңалықлар порталы


Добавьте комментарий




Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top