Саламат Авезов

| |

Нукус «Мурувват» аёллар интернат уйининг янгидан қад кутарилган биноси фойдаланишга топширилди

Сана: 25.08.2018  |  Муаллиф: KarInform.uz  |  Манба: KarInform.uz  |  Ўқилди: 2801Шарҳ 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Хўжайли туманидаги «Мурувват» аёллар интернатида ҳам бўлиб, муассаса фаолияти билан танишган, бу ердаги шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берган эди.
Бу бўйича кенг кўлламли ишлар ўз вақтида бошланиб, яқинда Нукус шаҳридан ажратилган 3,1 гектар ерга 250 ўринга мўлжалланган «Мурувват» аёллар интернат уйининг янги биноси қўрилиб тугатилди.

Жорий йилнинг 25-август куни шу «Мурувват» ногирон аёллар интернат уйининг фойдаланишга топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унга пайтахтимиздаги кенг жамоатчилик вакиллари иштироқ этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг Раиси М.Ерниязов кечани очди ва йиғилганларни Ўзбексистон Респуликаси мустақиллигининг 27 йиллиги билан табриклади.

Бугунги кунда шу интернат уйида 140 дан зиёд мутахассислар меҳнат қилади. Шу ташкилотнинг қурилиш ашёлари учун жами 16,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ ишлатилган. Унга мебель, кровать, шкаф ва бошқа керакли буюмлар олиш учун 1 миллиард 679 миллион, тиббиёт амжонлари ва ускуналар учун 142 миллион, ташкилот ҳудудида сўқмоқ йўллари ва дам олиш ўринларини қурилиш учун 338 миллион, унинг атрофин кўкаламзорлаштириш, сувғориш системасини яратиш учун 521 миллион сўм атрофида маблағ ажратилган.

Бу иморатнинг топшириши, албатта юртимиз бошчиларининг халқимизга, айниқса кўнгли ярим инсонларга, ҳар ҳил сабаблар билан касалланиб, қийинчилик кўраётган фуқароларга бўлган катта итиборининг натижаси бўлиб ҳисобланади. Бизнинг элимизда ҳеч ким мамлакат эътибордан четда эмаслигини англатади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов шу ташкилотга байрам совғаси сифатида Президенти совғаси - «ИСУЗУ» автобусининг калитини топширди, Сўнг тадбир иштирокчилари бу ерда даволанаётган фуқоралар учун яратилган шароитлар билан танишди ва уларга байрам совғаларин топширди.

Кечага Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг Раисининг ўринбосари А.Ҳамраев иштирок этди.

Манба: KarInform.uz – Информациялық-аналитикалық сайт

Қорақалпоқ тилидан таржимаси:
Саламат АВЕЗОВ,
ЎзЛиДеП аъзоси, болалигидан II-гуруҳ ногирони.

Авезов Юлдаш олган расмлар.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top