Саламат Авезов

| |

Қалбидаги меҳр ипи билан боғлаган Феруза

Сана: 24.11.2018  |  Муаллиф: Саламат АВЕЗОВ  |  Манба: Мақола  |  Ўқилди: 2434Шарҳ 0

Инсонлар қалби меҳр-муҳаббат оғушида товланиб яшашга интилади, бир-бириларига юксак ишонч билдириб, шу меҳр куёшининг ҳар бир заррин нурларидан дардларига шифо дамларини интиқлик ила кутаётган кемтик қалбидаги меҳр ипини ҳаётини нурафшон қилишга талпинаётган ва умрининг ҳар бир лағзасидан унумли фойдаланаётган Феруза Шоджоновадир.

Тошкент шаҳар ижтимоий ўзаро ёрдам «Меҳрибонлик» ногиронлар жамиятининг энг фаол аъзоси. Бу жамиятни ташкил қилишдан мақсад – жисмоний имконияти чекланган ёшларни бирлаштириш, бирдамликка чорлаш, бир-бирилари билан дўстлаштириш ва ижодий фоалиятини янада ривожлантириш келажакка тарғиб қилиш, – дейди Жамиятнинг ташкилий ишлар бўйича мутахассис Нодира Тиллаева.

Инсон умри давомида ҳаётдан ширин ва гўзал мавридларидан баҳра олиб, унинг қувонч ва ташвишларини кўради, аччиқ чучигини тортади. Бинобарин, умр йўлларида кўп нарса учрайди инсонга.

Дунёнииг энг оғир юкини елкасига, кўксига дард деган унвонини кимдир тақиб қуйгани каби кўтариб юргандай. Мучаси кемтик кўнгли ўксик қалбли инсонлар ҳам ҳаётнинг қувончларини кўришни беғуборлик ҳиссини туйиш дилдан ҳис қилишни кимлар хоҳламайди дейсиз.

– Болалигимда рассом, модельер-дизайнер бўлишни орзу қилардим. Шукур, бу орзуим қисман бўлса-да, амалга ошди. Бу жамиятда тўқиш ва бисерни ўргандим – дейди Феруза Шоджонова.

Уйда ўтириб қолган имконияти чекланган болалигидан ногиронлиги бўлган инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш,  уларнинг манфаати, турмушининг ободлиги ва фаровонлигини ошириш, умид сўзини кўнгилларига уйғотгим келади.

Ўзим аслида Нукус шаҳриданман интернет орқали ўзим тенги ногиронлиги бўлган дўстларим билан ижтимоий тармоқлар орқали дилдан мулоқотда бўламан. Ижтимоий телеграмдаги “Бирга катта кучмиз” – Бу гуруҳ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”нинг расмий мулоқот гуруҳ орқали дўстлашдим.

Бу гуруҳда Ўзбекистонинг барча имконияти чекланган истеъдодли ногирон болалар ва йигит-қизлар жамланган. Ф.Шоджонова ҳам мана шундай ёш ҳунармандлардан бири.  Феруза томонидан тўқиш ва бисерларидан тайёрланган санъат асарлари кўпчиликни ўзига жалб этмай қўймади шу жумладан мени ҳам.

– Ҳозирда тўқиш, бисер ва калитлар учун брелокни турли кўринишдаги санъат асарларини тайёрлаб, ундан завқланаман. Руҳим тетиклашади жисмоний қувватим ошади. Ўз ҳунарим ва истеъдодим билан тенгдошларимдан ортда қолмай, ютуқ ва муваффақиятларга эришаётганим менинг қувончим, менинг бахтим, – дейди Феруза Шоджонова.

Ҳар бир дурдона санъатидан мунаввар тонгни қарши олаётган, ота-онасининг кўксидаги илоҳий меҳридан муваффақият сари илҳомлантираверсин.

Саламат АВЕЗОВ,
Болалигидан II-гуруҳ ногирони,
Нукус шаҳридан.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top