Саламат Авезов

| |

Амударёда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Сана: 04.12.2018  |  Муаллиф: Ойгул PАЖАБОВА  |  Манба: ,Makan.uz  |  Ўқилди: 1482Шарҳ 0

Айни кунларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади мамлакатимизни юксак ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиб, ҳар бир фуқаронинг эмин-эркин, фаровон ва бахтиёр яшашига эришишдир.

Амударё туманида 2861 нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Улар Конституциямизда белгиланганидек, давлатимиздан ижтимоий таъминот олишдан ташқари, туман раҳбарияти, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг доимо эътиборидадир.

2017 йилда туманда имконияти чекланган бўлса-да, тикувчилик касби билан шуғулланиб, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирок этиб келаётган икки нафар ногиронлиги бўлган юртдошимизга арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали тўлаб берилди. Шунингдек, имконияти чекланганларни иш билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган аёл-қизларга тикув машиналари топшириш тизимли равишда йўлга қўйилган.

Бунингдек савобли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, икки нафар ногиронлиги бўлган юртдошимиз оиласига кичик иссиқхона қуриб берилди. Жисмоний имкоиняти чекланганларнинг 10 нафари ногиронлик аравачаси, 161 нафари реабилитация-техник воситалар билан таъминланди.

3 декабрь бутун дунёда Ногиронлар куни сифатида нишонланади. Ҳар йили шу санада туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ногиронлиги бўлган юртдошларимиз учун байрам тадбири уюштирилади.

Жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилиб, “Истиқлол” тўйхонасида тадбир ташкил қилинди.

40 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз учун тўкин дастурхон ёзилди. Туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова очди.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури барчага юқори кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида туманимизнинг турли ҳудудларида яшовчи, маълум сабабларга кўра ногирон бўлиб қолган 10 нафардан зиёд юртдошларимизнинг уйларига бориб ҳол-аҳвол сўралди, байрам билан қутлаб, совғалар берилди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Манба: Amunews.uz

Манба: Makan.uz – Мамлакатимиздаги янгиликлар портали

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top