Саламат Авезов

| |

“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” хайрия тадбири

Сана: 06.12.2018  |  Муаллиф: Асем Сиримбетова  |  Манба: Zaman.uz  |  Ўқилди: 1538Шарҳ 0

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 3-декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида Нукус Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида хайрия тадбир ташкил этилди. Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари, Чимбой ва Қонликўл туманидан тиббиёт соҳаси вакиллари, тадбиркор аёллар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мақсад эса меҳр ва эътиборга муҳтож, кўнгли яримта аёлларнинг кўнгилларини шод этиш, ҳурсанд қилишдан иборат. Давлатимиз томонидан ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб келинмоқда деди – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Юсупова.

Президентимизнинг айнан 2017-йил 1-декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унда юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам жамиятда фаол иштирок этиш учун кенг имконият яратилди.

Бугунги кунда ушбу Мурувват уйида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидан 250 нафар аёл яшайди ва унга 134 нафар ишчи ходимлар ушбу аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Хайрия тадбир давомида тегишли ҳамкор ташкилотлардан келган вакиллар ўзларининг савғоларини топширишди ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг талаба ёшлари ўзларининг концерт дастурларини ином этишди.

Асем Сиримбетова,
O’zLiDePҚорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими.

Манба: Zaman.uz

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top