Саламат Авезов

| |

"KRuz.uz" сайти муҳаррири имконияти чекланган болаларга совға улашди

Сана: 28.05.2019  |  Муаллиф: Искандар Юсупов  |  Манба: KRuz.uz  |  Ўқилди: 1160Шарҳ 0

Мен ҳозирда талабаман. Бугун мен ажойиб ишга қўл ўрдим деб ўйлайман. Нимага деб қизиқиб кетаябсизларми? Бу оламда болалар қувончи ва шодлигидан ортиқроқ бойлик бўлмаса керак. Бизнинг халқимиз азалдан болажон халқ. Борини фарзандларига илинади. 1-июнь халқаро болаларни химоя қилиш куни. Шу муносабат билан умримиз давомчилари бўлган болажонларга янада эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатишимиз керак. Бўш вақтларимда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида кўнгилли бўлиб тадбирларда иштирок этганлигим боис имконияти чекланган болалар ва ёшларнинг уйларига кўп бора борганман.

Шу сабабли бўлса керак ўзим ҳам Рамазон ойида беғубор ва бегунох, меҳрга мухтож болажонларга ёрдам беришга қарор қилдим.

Болалар дўконидан ўзимга ёққан совғани олдимда, Ўзбекистон махсус Олимпиядаси спорт жамияти бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раиси Гулшот Турсимуратова айтган манзилга қараб шошилдим. Бу жамиятнинг икки аъзоси ўтган йили турмуш қурган бўлиб, уларнинг оиласида янги меҳмон Миратдиннинг келганлигига 9 ой бўлибти. Гулшот опа менга бир оилада 3 та келин бўлганлиги боис шароити унчалик яхши эмас уларга қандай ёрдаминг бўлса қўлдан келганча берсанг бўлади деганди.

Менинг олган совғамни кўриб, яхши танлов қилибсан деб мени мақтаб қўйдида уйга бошлаб кирди. Ичкарида бизни Миратдиннинг бобоси, бувиси ва онаси яхши кутиб олди. Ниҳоят Миратдининг ўзи билан ҳам танишиб олдим.Унинг ота-онаси имконияти чекланган бўлишига қарамай кўз тегмасин ўзи соғлом. Уни янги велосипед устига чиқариб ўйнатдим. У менга минатдорчилик билдиргандай тинмай куларди. Ишонинг шу сонияларда қалбимда ҳеч қачон туймаган бошқача бир қуванчни ҳис қилдим. Миратдиннинг бобоси мени дуо қилди. Мен ҳам болакайга узоқ ва соғлом умр тилаб кейинги манзил тамон шошилдим.

Гулшот опа менга ёши 15-16 лардаги Зарухан ҳақида қисқача гўдакдай бўлиб қолган деганида мен уни ҳеч кўз олдимга келтира олмагандим. Шунинг учун унга нима олишни билмай сут маҳсулотлари билан керак нарсаларингизга сарфларсиз деб пул бермоқчи эдим. Аммо ичкарига кириб уни кўрганимда нима қилишимни ҳам билмай қолдим. Чунки Заруханнинг кўриниши ҳам 3-4 ёшли боладек эди. Менга унинг аҳволи ҳақида бувиси батафсил айтиб берди. Нима ҳам дердим, бувисига сабр тақот ва куч-қувват тилаб хайрлашдим. Бу уйдан негадир жуда ғамгин чиқдим. Шу онда ҳаёлимда фақат бир нарса бор эди, “Бу дунёда инсон саломатлигидан ортиқ бойлик йўқ” экан.

Муборак Рамозон ойида қилган савоб ишимни мақтанмоқчи эмасман асло. Мен фақат бир нарсани ўйлаб қолдим, мен таълим олаётган ҚҚДУда 10минга яқин талаба бор. Бошқа олий талъим муассасаларини қўшсак анча бўламиз! Ҳаммамиз бир боланинг кулгусига сабабчи бўлсак, қанча бола кулгуси эшитилади. Бола кулса-олам кулади шуни унутманг дўстлар!

Искандар Юсупов,
"KRuz.uz" сайти муҳаррири.

Манба: KRuz.uz – Қорақалпоғистон Янгиликлар сайти

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top