Саламат Авезов

| |

Ногиронлиги бўлган фуқаролар янги хонадонларга эга бўлишди

Сана: 26.06.2019  |  Муаллиф: О.Худойберганова  |  Манба: Аmunews.uz  |  Ўқилди: 75Шарҳ 0

Президентимиз ташаббуси билан уйсиз, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган оилаларни уй-жой билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманларда бунёд этилаётган замонавий турар жойлар уларга имтиёзли равишда берилмоқда. 26 июнь куни Тошёп овулидаги “Янгиобод-1” мавзесида “Амударё махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан 4 млрд. 234 млн. сўмдан зиёд маблағ эвазига қуриб битказилган 2 қаватли, 16 хонадонли 2 та уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Ўзбекистон Pеспубликаси бош прокурори ўринбосари Э.Тажиев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурори Х.Каримов, Президентнинг Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги Халқ қабулхонаси бошлиғи Ҳ.Ҳалимов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова, туман ҳокими С.Йўлдашев ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари қатнашишди.

Тадбирда уй-жойга эҳтиёжманд ногиронлиги бўлган фуқароларнинг рўйхати тегишли ишчи гуруҳларнинг ўрганишлари, халқ қабулхоналари ва маҳаллий ҳокимликларга тушган мурожаатлар асосида махсус ишчи комиссия томонидан шакллантирилганлиги, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар барчага хурсандчилик бағишлаш билан бирга, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларнинг ҳаётга қизиқишини ошираётганлиги, эртанги кунга ишончни мустаҳкамлаётганлиги, рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, бунёдкорлик ишларида янада фаол иштирок этишга руҳлантираётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг, 16 нафар ногиронлиги бўлган ва ногирон фарзандлари бор фуқароларга Президент совғаси - янги хонадонларнинг калитлари топширилди. “Ёшлар ойлиги” доирасида 3 нафар ёш оилага ҳам мазкур турар жойлардан янги хонадонлар берилди.

Уй топшириш маросими катта тўй, шодиёнага айланди. Янги хонадон эгаларининг қувончи туман Маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги шўх қўшиқ ва дилрабо рақсларга уланиб кетди.

О.Худойберганова.

Манба: AmuNews.uz

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top