Сана: 28.03.2020 | Муаллиф: Элликқалъа тумани ҳокимлиги | Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги | Ўқилди: 698Шарҳ 0
Бугунги кунда Республикамизда кучайтирилган карантин режими эълон қилинганлигидан хабарингиз бор, шу ўринда Элликқалъа туманида туман ҳокими Сейдамат Авезов бошчилигида, сектор раҳбарлари ва бевосита ушбу вазият билан боғлиқ мутасаддилар иштирокида тизимли иш ташкил қилинган. Одамларга меҳр-оқибат кўрсатиш, бир оғиз ширин сўз билан бўлса-да далда бўлиш, уларни ҳушёрликка чақириш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Ана шундай дамда раҳбарлар билан бирга масъуллар ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий воситалар тарқатмоқда.
Элликқалъада ҳам “Коронавирусга қарши биргаликда курашамиз!” хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда. Бугун, туманнинг энг олис худуди “Чуқурқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган ижтимоий химояга муҳтож, камбағал, ногирон оила аъзоларига туман ҳокими Сейдамат Авезов ҳомийлигида ташкил қилинган бир марталик ниқоб ва гигиеник воситалар билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари Қароқалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва Маърифат туман бўлинмаси раҳбари Айша Матниязова томонидан бепул тарқатилди. Ҳар бир оила аъзоларига инфекциядан сақланиш ва албатта бунинг учун зарурат бўлмаса уйдан чиқмасликни тушунтирди.
Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...