Сана: 04.07.2020 | Муаллиф: Элликқалъа тумани ҳокимлиги | Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги | Ўқилди: 1465Шарҳ 0
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Тадбиркорлар, фермерлар, умуман олганда, ўзини шу юртга дахлдор деб ҳисоблаган инсон борки, бу ташаббусга муносиб ҳисса қўшишга интилаётгани қувонарлидир.
Ёш тадбиркор “Boston Grand Trader” МЧЖ раиси Туребаев Илхам Бахтиярович томонидан умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли ва энг муҳими баракали ташаббусга қўл урди. 10 та қуй ва қўзиларни Бустон шаҳри худудидаги “Ибн-Сино” махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирони бор оилаларга 2 тадан 5 та оилага тарқатилди ва 1 та оилага 1млн. сум моддий ёрдам сифатида берилди.
Мазкур ташаббуснинг яна бир жиҳати шундаки, у аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кўмак олган оилалар қўй-қўзини парваришлаб, туёқ сонини кўпайтиришга интилишса бас.
Бундан эҳтиёжманд оилалар аъзолари беҳад хурсанд бўлди.
Қуй қўзиларни тарқатиш жараёнида туман ҳокими ўринбосари Ф. Ибадуллаев иштирок қилдилар.
Элликқалъа туманида карантин вазиятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва вақтинча ишсиз оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш бўйича секторлар томонидан манзилли режа асосида ишлар олиб борилмоқда.
Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...