Саламат Авезов

| |

Ногиронларнинг фарзанди талаба бўлса...

Сана: №20 (535), 2015  |  Манба: «ШИФО-инфо» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 2685Шарҳ 0

«Ёшим 57 да. Мен 6 йил, турмуш ўртоғим 18 йилдан буён II гуруҳ ногиронимиз, ҳеч қаерда ишламаймиз. Ўғлимиз Тошкент шаҳридаги олийгоҳда 3-босқичда тўлов-контракт асосида таҳсил олади. Қонунчиликда ота-онаси ногирон бўлган, контракт-тўлов асосида ўқиётган талабанинг ўқиш ҳақини тўлашида имтиёзлар борми?»

— Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги «Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, тижорат банкларига:

○ чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — фоизсиз таълим кредитлари бериш;

○ кам таъминланган оилалардан чиққан талабалар учун — кредит учун кўшилган фоизлар суммасининг 50 фоизини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўлаган ҳолда имтиёзли кредитлар бериш белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-бандига асосан, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тулов-контракт шакли бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларга, улар ўқиш даврида «Камолот» ҳаракатининг талаба ташкилотлари фаолиятида фаол иштирок этган тақдирда, контракт суммасининг 35 фоизини тўлаш тариқасида моддий ёрдам кўрсатиши кўзда тутилган.

ТМЭК қарорлари юзасидан шикоят билдириш тартиби қандай?

Мен 1-гуруҳ ногирониман. Қайта тиббий кўрикдан сўнг мени 2-гурух ногиронлигига ўтказиб қўйишди. ТМЭКнинг бу қароридан норозиман. Бундай қарор юзасидан қаерга ва қандай шикоят қилиш мумкин?»

— Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 37-бандига мувофиқ, тиббий кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК қарорига рози бўлмаган такдирда у бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

Ариза тушгандан кейин 3 кун ичида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради. У кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. Фуқаро бош ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Манба: «ШИФО-инфо» №20 (535), 2015

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top