Саламат Авезов

| |

«Ногиронликни ким белгилайди?»

Сана: №83 14.10.2016  |  Манба: «Бекажон» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 1592Шарҳ 0

Қўшнимнинг ногирон фарзанди бор. Уч ёшдан ошган бўлсада, мустақил юра олмайди. Уни ногирон деб топиш учун қўшним қаерга мурожаат этиши керак?

— Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, шахсни, шу жумладан, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногирондеб топиш тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан, ўн олти ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш эса тиббий-маслаҳат амалга оширилади.

Ногирон инсонлар қандай имтиёзларга эга?
Ногирон инсонларга қандай имтиёзлар бор?

Амалдаги қонун ҳужжатларида ногиронларга ва ўз таркибида ногирон бор оилаларга имтиёзлар назарда тутилган. Унга кўра:

Уй-жойга эга бўлмаган ногироннинг соғлиғини реабилитация қилиш чора-тадбирлари натижасида интернат-уйда ёки ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа стационар муассасасида бундан кейин бўлишига зарурат қолмаган тақдирда, унга яшаш учун қулай уй-жой майдони берилади.

Болаликдан ногиронларга ҳамда бошқа I ва II гуруҳ ногиронпарига тураржой уларнинг иш жойларига, даволаш-профилактика муассасаларига ва транспорт йўналишларига яқин бўлиши зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда берилади.

«Интернат-уйларда ёки ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа стационар муассасаларида турадиган етим ёки ота-она қарамоғидаи маҳрум бўлган ногирон болалар вояга етганидан кейин ногиронни реабилитация килишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ, агар дастурда ўзига ўзи хизмат кўрсатиш мустақил турмуш тарзи олиб бориш имконияти назарда тугилган бўлса, уй-жой майдони билан навбатдан ташқари таъминланади.

Ногиронларни дори-дармонлар билан таъминлаш, уларга техник ёки бошқа воситалар бериш, шунингдек, маиший хизматлар ва транспорт хизматлари кўрсатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартлар асосида амалга оширилади. (Ногиронларга ва ўз таркибида ногирон бор оилаларга уй-жой бериш, уларнинг уй-жой олиши, қуриши ва ундан фойдаланиши бўйича имтиёзлар уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади).

«Агар иш беришмаса...»

— Туғма ногиронман. Анчадан буён тенгдошларим каби иш-лаб, юртимиз ривожига ҳисса қўшишни ўйлайман. Аммо би-рор ташкилотга иш сўраб борсам, «Ногиронсан, ногиронларга иш бермаймиз», деб қайтариб юборишларидан чўчийман. Айтингчи, мен каби иогирон инсонларни ҳам ишга қабул қилишлари мумкинми?

— «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ ходимларининг сони йигирма кишидан ортиқ бўлгаи корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронларни ишга жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сонини белгилайди ва заҳирада сақлайди.

Ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам сонини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажармаганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги ташкилотларни ушбу Қонуннинг ногиронларни иш билан таъминлашга доир талабларини бажариш мажбуриятидан озод этмайди.

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронларнинг эҳтиёжларини ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар, цехлар ва участкалар ташкил этилади. Кўзи ожиз нргиронлар шароитлари ўз имкониятларига мос келадиган ишлаб чиқаришда иштирок этишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

Ижтимоий ёрдам турлари
Ногиронларга қуйидагм турлардаги  ижтимоий ёрдам кўрсатилади:

○ пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);
○ техника воситалари ёки бошқа воситалар (ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедин буюмлари, овоз кучайтиргич аппаратлар...);
○  тиббий, касбий, ижтимоий реабилитация қилиш ва маиший хизматяар кўрсатиш;
○ транспорт хизматлари кўрсатиш;
○ дори воситалари билан таъминлаш (Амалдаги қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади).

Манба: «Бекажон» №83 14.10.2016

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top