Саламат Авезов

| |

«НАФАҚА КАМАЙТИРИЛАДИМИ»

Сана: №36 (1039) 6.09.2018  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 670Шарҳ 0

– Асма касаллиги билан нафақага чиққанман. Айни дамда тумандаги корхоналардан бирида ишга жойлашмоқчиман. Ишга қабул қилинсам, ойлик маош нафақага таъсир қилмайдими?

– Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (рўй. 2222, 30.04.2011 й) 2-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлари, агар улар ишловчи бўлсалар, пенсиялар тўлиқ муқдорда (100 фоиз) тўланади. Аммо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга меҳнатга лаёҳатсиз фуқораларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғоисида»ги Низомнинг 30-банди иккинчи хатбошига асосан, I ва II гуруҳ ногиронларига, агар улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбоига эга эканлиги (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) аниқланса, нафақа тўлаш тўхтатилади.

Шунингдек, юқорида келтирилган Қарор билан тасдиқланган, «Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 18-бандига асосан, ОИВ инфекциясига чалинган шахсга ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга тайинланган нафақа, унга унинг ҳақ тўланадиган ишни бажаришидан ёки бошқа турдаги даромад (стипендиялар, алимент ва шу каби)лар олишидан қатъи назар, тўланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда сизга I ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса, ногиронлик пенсиясини олсангиз ёки болаликдан ногиронлик нафақасини олсангиз пенсия тўлиқ муқдорда (100 фоиз) тўланади. Аммо ногиронлик нафақасини олсангиз, ногиронлик нафақатўлови тўхтатилади.

Манба: «SUG'DIYONA» №36 (1039) 6.09.2018

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top