Саламат Авезов

| |

«КОМПЕНСАЦИЯНИ ҚАЕРДАН ОЛАМИЗ?»

Сана: №39 (1042) 27.09.2018  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 673Шарҳ 0

– Нон нархи ошиши муносабати билан компенсация тўланиши ҳақида айтилди. Ишлаётган пенсионерлар ушбу тўловни олиш учун қаерга мурожаат қилишлари мумкин.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги «Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 731-сонли Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлаш жорий этилди.

Ушбу компенсация Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 430 сўм) миқдорида тўланади.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 5469-сон Фармонига асосан, 2018 йил 15 июлдан энг кам ойлиқ иш ҳақи 184 300 сўм этиб белгиланган.)

Компенсация пули 2018 йил 1 октябрдан, ҳар ойда пенсия ва нафақалар тўланадиган муддатларда пенсия (нафақа) олиш жойидан тўланади. Бунда компенсация ишловчи пенсионерларга иш жойидан тўланади.

Ушбу компенсация Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қопланади ва компенсацияни тайинлаш учун ариза талаб қилинмайди.

Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш учун компенцасия тўланади.

Пенсия тури

1. Ёшга доир – пенсия миқдори белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан кам бўлмаган (2018 йил 15 июлдан 360 460 сўмдан кам);

Нафақага тури

1. Болаликдан ногиронлик нафақалари (16 ёшгача, 16 ёшдан катта) – барчасига

Пенсия тури

2. Ногиронлик – пенсия миқдори белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан кам бўлганда (2018 йил 15 июлдан 360 460 сўмдан кам); 

Нафақага тури

2. Пенсия тайинлаш учин зарур иш стажига эга бўлмаган фуқаролига бериладиган нафақа (ёшга доир. ногиронлик  боқувчисини йўқотганлик (хар бир мехнатга лаёқатсиз оила аъзосига)лар – барчига.

Пенсия тури

3. Боқувчисини йўқатганлик пенсияси – барча пенсиялар (ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз оила аъзосига)га.

Ушбу Қарорга асосан, бола икки ёшга тўлгунча қадар уни парваришлаш бўйича нафақа олувчилар ва ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга кам компенция пули тўлаш жорий этилган.

Манба: «SUG'DIYONA» №39 (1042) 27.09.2018

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top