Саламат Авезов

| |

«МЕНГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?»

Сана: №50 (1053) 13.12.2018  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 670Шарҳ 0

– Ўғлимга олти ёшида ногиронлик гуруҳи белгиланган. Ҳозир у 25 ёшда. Мен 50 ёшда нафақага чиқмоқчи эдим. Иш стажим 15 йил. Бироқ 52 га кирдим ҳамки пенсияга чиқаришмаяпти. Ҳужжатларимни пенсия жамғармасига олиб бордим, аммо қабул қилишмади. 1141 ишонч телефонига қўнғироқ қилсам, ҳеч ким жавоб бермайди. Бу вазиятда менга ким ёрдам беради? 

– Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъмииноти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «з» бандига мувофиқ, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқатирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Қонуннинг 37-моддаси «д» бандига асосан, 16 ёшгача бўлган ногирон болага қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, Қонуннинг 37-моддаси 2-қисмига асосан, 16 ёшгача бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Сизнинг умумий иш стажингиз талаб этилган 20 йилни ташкил этмаган боис имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашга ҳуқуқий асос мавжуд эмас. Сиз 55 ёшга тўлганда пенсия тайинлаш учун мурожаат этишингиз мумкин. Бунда сизга умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинланади.

Манба: «SUG'DIYONA» №50 (1053) 13.12.2018

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top