Саламат Авезов

| |

«КЕЛИНИМГА НАФАҚА БЕРИЛАДИМИ?»

Сана: №23 (1078) 6.06.2019  |  Манба: «SUG’DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 324Шарҳ 0

– Отам вафот этган. Онам, икки синглим ва укам ногирон. Яқинда уларни васийлигимга олдим. Тўртовига доимий парвариш зарур бўлгани учун бу ишни келинимга топширдим. Ҳамшира бўлгани учун қачон, қандай ёрдам кўрсатишни билади, Эшитишимча, ногирон кишини парваришлаганга нафақа тўланармиш. Аммо пенсия жамғармасидагалар буни инкор этишди. Шу тўғрини?

– Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-маддоси «д» бандига асосан, I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I гуруҳ ногиронига қараб туриш вақти қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини ттекшириш далолатномаси асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан, шунингдек, уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

Қонун ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсга қараб турган шахсга нафақа ёки пенсия тўлаш назарда тутилмаган.

Манба: «SUG’DIYONA» №23 (1078) 6.06.2019

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top