Саламат Авезов

| |

«Ногиронлик нафаси кўпроқ эди...»

Сана: №35 (1090) 29.08.2019  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 14Шарҳ 0

‒ 1992 йил ногиронлик нафасига чиқдим, кейинроқ умрбод тайинланди. 55 ёшга тўлганимда «Йўлингизни топиб юра оларкансиз», деб ногироноликни бекор қилиб, қарилик пенсиясига ўтказишди. Иш стаж 8 йил чиққани боис 85 000 сўм пенсия белгиланганди. Ҳозир 198 000 сўм олаяпман. Аммо бу жуда кам. Қайтага ногиронлик нафақаси (400 000 сўм) кўпроқ эди. Пенсия жамғармасига мурожаат қилиб, қайта ҳисоблаб беришларини сўрашим мумкинми?

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши тибби-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади. Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. Пенсия миқдори фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига асосан ҳисобланади.

Ногиронлик пенсияларини тайинлашда ногиронлик бошланган пайтга қадар эга бўлган иш стажидан келиб чиқиб ҳисобланади, яъни ногиронлик гуруҳи белгиланган пайтдаги фуқаронинг ёшига қараб талаб этиладиган иш стажи ўзгариб боради.

Сизга ногиронлик пенсияси тайинлашда ўша вақтдаги ёшингиздан келиб чиққан ҳолда ногиронлик пенсияси тайинланган. Аёлларга умумий (55 ёшдан) ёшга доир пенсия тайинлашда талаб этиладиган иш стажи 20 йилни ташкил этади. Шунинг учун сизга ёшга доир пенсия тайинланганда пенсия миқдори камроқ бўлган. Фуқароларга 56 ёшдан кейин ногиронлик пенсиялари тайинлашда талаб этиладиган иш стажи ҳам 20 йилни ташкил этганлиги боис, ҳозирда сизга ногиронлик II гуруҳи белгиланса, пенсия миқдори ўзгаришсиз қолади. Фақатгина I гуруҳ ногиронлиги белгиланган пенсия миқдори кўпаяди.

Манба: «SUG’DIYONA» №35 (1090) 29.08.2019

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Реклама блоги

Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top