Саламат Авезов

| |

«Ҳар йили текширувдан ўтиш шартми?»

Сана: №36 (1091) 5.09.2019  |  Манба: «SUG'DIYONA» газетаси  |  Рукн: Ногирон ҳуқуқи  |  Ўқилди: 654Шарҳ 0

– Онамга қандли диабет ташхиси қўйилди. Хасталик сабаб ногаронлик нафақасига чиқариш мумкин экан. Бироқ бизни ўйлантираётгани, нафақа тайинланиши учун ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиш талаб этилар экан. Ҳақиқатдан шундайми?

– Ногиронлик муддатларини белгмлашда беморнинг соғлиги, ижтимоий мослашиши даражаси тиббий меҳнат эксперт комиссияси томонидан кузатилади. Шунга кўра, ногиронлик муддати олта ой, бир йил ва икки йил муддатга белгиланиши мумкин. Нега муддат кўрсаткичлари кўйилади, деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Гап шундаки, ногирон деб топилган беморнинг соғлиги маълум муддатдан сўнг ўнгланиши ҳам мумкин. Мама шуни ҳисобга олган ҳолда муддат кўрсаткичи белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175, 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорларига асосан, эркаклар 60 ёшга, аёллар эса 55 ёшга тўлгач, ногиронлик муддатсиз белгиланади. Шунингдек, 175-сонли қарор 6-6об, 2-бандига биноан агар I ва II гуруҳ ногиронлари 5 йил ва ундан ортиқ муддатлар давомида ТМЭК кузатувида бўлиб, барча реабилитация чоралари қўлланилганидан кейин ҳам соғлиги ўзгаришсиз қолса ва реабилитация истиқболсиз деб топилса, муддатсиз ногиронлик белгиланади.

«Мол-мулк солиғидан озодмизми?»

– Яқинда касаллигим бўйича II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Эшитишимча, гуруҳга чикқаилар мол-мулк солиғидан озод этиларкан. Шу ростми?

– 2014 йилнинг 1 апрелидан I ва II гуруҳ ногиронларига жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан солиқ солинмайдаган майдон доирасида (60 кв.метр) имтиёз берилади. I ва II гуруҳ ногиронлари, ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёҳуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи нафақахўрлар ер солиғидан озод қилинган. Тўлиқ маълумот олиш учун асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга ер участкаси жойлашган манзил бўйича давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилиш лозим.

«I ва II гуруҳ ногиронлигида қандай тафовут бор?»

– Ногиронликка гуруҳ берилишида касаллик тури, аҳволига қараладими ёки яна бошқа омиллар бўлиши мумкинми?

– Ногиронлик гуруҳининг белгиланиши организм функцияларининг бузилишига қараб тафовут қилинади. Турғун бузилишнинг 4 даражаси, яъни енгил, ўрта, ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилиш даражаларига ажратилади. Ногиронлик гуруҳи инсон ҳаёти фаолиятнинг асосий турлари чекланишларига қараб ажратилади. Бунга кўра, уч даражали чекланиш мавжуд. Агар ҳаёт фаолиятининг чекланиши иккинчи даражали бўлса, II гуруҳ ногаронлиги; ҳаёт фаолиятининг чекланиши учинчи даражали бўлса, I гуруҳ ногиронлиги белгиланади. Бемор соғлиги қай бир чекланиш даражасига мансуб бўлиши эса ТМЭК томонидан таҳлил қилинади.

«Ногирон ота фарзандларига имтиёз борми?»

– Ўғлим иккинчи гуруҳ ногирони. Унинг икки нафар фарзанди учун бирор имтиёзлар борми?

– Ногирон кишининг фарзанди учун имтиёзлар кўрсатилмаган. Аммо ногиронларнинг ўзлари бир қатор имтиёзларга эгалар. Жумладан, реабилитация марказларида бепул ордер олиб даволанишлари; реабилитация техник воситалари (қўлтиқтаёқ, ҳасса, ногиронлик аравачаси), протез ортопедик буюмлари, махсус оёқ кийимларга муҳтожлик бўлганида ТМЭК томонидан уларга тавсия берилади.

Ёқилғи бепулми?

– Эшитишимча, ногирон деб топилган кишининг номида шахсий автомобиль бўлса, бепул бензин ажратилар экан. Шу ростми?

– Автомобиль ёқилғиси сотиб олиш ҳужжатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом мавжуд бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги «Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этиш тўғрисида»ги 223-сонли қарорида ушбу ҳолат ўз ифодасини топган. Унга кўра, қуйидаги шахслар ойлик пул компенсацияларини олиш ҳуқуқига эгалар: уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар; уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар; меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I аа II гуруҳ ногиронлари; I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга ёқилғи товон пули тўланади. Еқилғи товон пули ҳар ойда бир марта берилиб, 2014 йил 10 январдан белгиланган миқдорига кўра 34.800 сўмни ташкил қилади. Еқилғи товон пулини олиш учун яшаш ҳудуди бўйича пенсия жамғармалари бўлинмаларига мурожаат этиш лозим.

Кейинги вақтларда фуқаролар томонидан тақдим этилаётган хужжатлар ўрганилганда автомобиль эгаси бошқа шахсларга ишончнома бергани маълум бўлмоқда. Бундай вазиятларда ёқилғи товон пули берилмайди. Улуғ Ватаи уруши I гуруҳ ногиронлари ўзлари билан бирга яшаб турган шахсларга ишончнома бериши ҳолати бундан мустасно.

«Жияним болаликдан туғма хаста...»

– Жияним туғма кар-соқовлиги сабаб ногиронлик нафакасини олиб келади. Касаллиги туғма бўлишига қарамай, ҳар йили тиббий текширувдан ўтказилиб, сўнг нафақа тайинланади. Нега муддатсиз ногиронликка ўтиш мумкин эмас?

– Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли қарорига асосан илгари туғма кар-соқовларга III гуруҳ ногиронлиги муддатсиз белгиланган. Ҳозирга келиб Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорига кўра, ушбу категориядаги беморларга II гуруҳ ногиронлиги муддатсиз белгиланмокда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ногирон деб топилган болалар 16 ёшга етгунларига қадар ногиронлик гуруҳларига эга бўлмайди. Бу вақтда соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан тиббий маслаҳат комисшяси бола ногиронлигини белгилайди ва тегишли муддатларда тиббий текширувдан ўтказиб боради. 16 ёшга тўлганидан сўнг тегишли ҳужжатлар билан ТМЭКка мурожаат қилиб, текширувлардан ўтгач, ногиронлик гуруҳи белгиланади.

«Ногидонлик қандай белгиланади?»

– Менда астма касаллиги бор. Ногиронлик гуруҳи белгиланиши учун қаерга мурожаат қилишим керак?

– Соғлиғингиздан шикоятингиз бўлса, дастлаб доимий яшаш манзили бўйича даволаш профилактика муассасаларига мурожаат этиб, тегишли тиббий текширувлардан ўтишингиз лозим. Агар теширув жараёнида ногиронлик аломатлари аниқлангудек бўлса, Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси номига йўлланма берилади. Сўнг ТМЭК томонидан беморнинг умумий аҳволи, тахмин қилинаётган хасталик даражаси ва ногиронликнинг қайси турига тўғри келиши тиббий текширув асосида ўрганилади. Мурожаат этувчининг тиббий текширув хулосасига кўра, ногиронлик гуруҳи белгиланади. ТМЭКга мурожаат этиш учун қуйидаги хужжатлар керак бўлади:

– шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт;

– даволанганлик тўғрисидаги касаллик тарихидан кўчирма;

– амбулатор картадан кўчирма;

– ишлаётган бемор учун касаллик варақаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва фаолият юритувчи корхона (ташкилот) да қандай вазифада меҳнат қилиши ҳақида маълумот тақдим этилиши лозим.

Манба: «SUG'DIYONA» №36 (1091) 5.09.2019

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Ўзбекча | Русский | Қарақалпақша

Қидириш

Хизмат кўрсатиш

Асосий саҳифа

Рукн

Меҳр қўлларимизни чўзайлик

Ўз ҳуқуқингизни биласими?

Маълумотнома

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар

Ҳамкоримиз





Б
л
и
ц
-
М
а
ъ
л
у
м
о
т

Тўлиқ исм-шарифим: Авезов Саламат Юлдашевич.
Туғилган санам: 1983 йил 27 июль.
Туғилган жойим: Нукус шаҳри.
Маълумотим: ТАТУ Нукус филиали «Ахборот Технологиялари» факультети.
Мутахассислигим: Информатика ва ахборот технологиялари, Веб-дизайнер.
Буржим: Арслон.
Мучалим: Тўнғиз.
Бавтафсил...

Go to Top